#hadis_sharhi
Дуо ижобат бўладиган фурсат
✍️ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деётганларини эшитдим: "Кечада бир фурсат борки, мусулмон киши шунга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан дунё ва охират яхшилигини сўраса, албатта, Аллоҳ сўраганини беради. Бу ҳар кечада бўлади." (Муслим ривояти)
📝 Ҳадис шарҳи:
Тунда шундай вақтлар борки, унда инсон қалби покланади, ибодатлар ёқимли ва дуолар ижобат бўлади. Аллоҳ таоло бу соатларни бандаларига алоҳида фазилат билан хослаб, шу вақтларни изловчига беҳисоб яхшиликлар беради.
Ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир кечада "бир махсус он" борлигини айтмоқдалар. Бу унинг чегараланганини ифодалайди. "Бир он" деб ноаниқ ҳолда айтилиши "қачонлиги аниқ белгиланмаган, номаълум қолдирилган" деганидир. Бу эса уни топишга бўлган рағбатни оширади ва бу фурсатдан унумли фойдаланишга ундайди. Бу вақт жума куни дуо ижобат бўладиган пайт сингари номаълум.
Баъзи олимларнинг фикрича, унинг энг мувофиқ вақти туннинг охирги учдан бир қисмидир . Чунки шу пайтда Аллоҳ таоло ўзининг жалолатига муносиб тарзда дунё осмонига хайр-марҳаматини ёғдириб, "Менга дуо қилувчи борми? Ижобат қиламан", дейди. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу фурсатни тунга яшириб қўйишнинг ҳикмати шундаки, инсон мақсадига етиш йўлида туни билан ибодат қилишга ҳаракат қилсин, фақат бир вақт билан чекланмасин ва хайр-баракотдан умидини узмасин.
Демак ушбу пайтга қайсики мусулмон киши (аёллар ҳам шулар жумласидан) мувофиқ келиб, дуо қилса, дунё-ю охират ишларининг яхшилигини сўраса, шубҳасиз ижобат бўлади, Аллоҳ сўраган нарсасини беради. Яхшилик бу дини ва дунёси йўлида инсонга барвақт ёки кейинроқ етувчи, охиратда эса ундан маломат қилинмайдиган барча манфаатлардир.
Ушбу кеча маълум тунларгагина хосланмай, йилнинг барча кечаларида мавжудлиги Аллоҳ таолонинг улуғ фазли ва улкан неъматидир.
Ҳадиси шариф тунлари дуога ҳарисманд бўлиш, ушбу пайтни астойдил қидириш кераклиги ҳамда ижобат вақти барча кечаларда борлигини ифодалайди.
Усмонов Одилжон, ҲИМ талабаси
t.me/muhaddisuz ✈️