#maqola
Радикализм
Тарих давомида радикализм катта ижтимоий ўзгаришлар ва муаммоларга сабаб бўлиб келган. У моҳиятан ўзидан бошқаларни четга суриш, муросасизлик ва ҳатто зўравонликка мойиллик каби хусусиятларга эга. Радикализмнинг сабаблари турлича бўлсада, уни ажратиб турадиган асосий жиҳатлар сифатида фақат ўзини ҳақ деб билиш, ҳис-туйғу билан ҳаракат қилиб, масалага ақл билан ёндашмаслик ва шафқатсиз ҳаракатларни кўрсатишимиз мумкин. Сиёсий, иқтисодий, диний соҳаларда ўз ҳақ-ҳуқуқларининг поймол қилинаётганига, камситишга учраётганига ёки ўзини намоён эта олмаётганига ишонтирилиб, ҳис-туйғуга берилган ёҳуд шахсий ҳаётида ўз ўрнини топа олмаган кимсаларнинг радикализмга мойиллиги ҳар доим инсоният муаммоси бўлиб келган.
Бундан ташқари, глобал империалистик сиёсатлар ҳам радикализмни восита сифатида ишлатган ҳолда жамиятлар ва давлатларни ўз манфаатлари доирасида шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.
👉 давоми
🪶 Хушвақтов Абдулҳай, ҲИМ ўқитувчиси
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube