#Олтин_шажара
🗣 Мағрибу машриққа машҳур Қаффол Шоший
✍️ Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳазратлари Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби Ислом оламининг мовароуннаҳрлик буюк алломалари орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Замондошлари Ҳазрати Имом деб улуғлаган бу зотнинг тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, араб манбаларида у кишига алоҳида хурмат кўрсатилиб, номига “катта”, “улуғ” маъносини ифодаловчи “кабир” сўзини қўшиб ёзадилар.
😎Қаффол Шоший ҳижрий 291, милодий 903 йили Шошда туғилиб, болалиги ва ёшлиги шу ерда ўтган. Муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон раҳматуллоҳи алайҳ таъкидлашича, дастлабки илмни замонасининг машҳур муҳаддиси ва фақиҳи Ҳайсам ибн Кулайбдан олган. Кейинроқ у илм талабида Мовароуннаҳрдаги маърифат ўчоқлари – Самарқанд, Бухоро, Термиз каби шаҳарларда бўлади. Ўзидан олдинроқ яшаб, бебаҳо диний-илмий мерос қолдирган Имом Бухорий, Имом Термизий каби уламои киромлар асарларини қунт билан ўрганади.
✅ Аллома моҳир ҳунарманд ҳам бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонган. Шу боис “қаффол”, яъни қулфчи, қулфсоз деган ном билан танилганлар. Бу ҳақда машҳур тарихчи Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний (1113-1167) “Ал-Ансоб” - “Насабнома” асарида бундай ёзади: “Қаффол” – қулфсозлик касбига нисбат берилган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший Шош аҳлидан бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонган. У замонасининг имоми ва пешвоси бўлиб, фиқҳ, ҳадис, усул, тилшунослик илмлари бўйича тенги йўқ олим эди. Қаффол Шошийнинг номи мағрибу машриққа ёйилган”.
➡️ Батафсил: https://babakhanfoundation.org/affol-shoshij
✈️ t.me/muftiylaruz
Саҳифаларимиз:🔅
🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram