#Грант_лойиҳаси
“Муфтий Бобохоновлар” жамғармасининг “Комилликка йўлланма” грант лойиҳасиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сонли
“Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йилда Олий Мажлис хузуридаги жамоат фонди
“Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишга, ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” шиори остида фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида 1-танловни эълон қилди.
“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга “Жахолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларни амалга оширишда замонавий инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш” йўналишида
“Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси
“Комилликка йўлланма” (фуқаро маънавияти) лойиҳаси билан танловда иштирок этиб, ғолиб деб топилди ва грант маблағлари ажратилди.
Лойиҳанинг мақсадлари: 1. Ёшлар орасида ахлоқсизлик ва унинг тарқалишининг олдини олиш, унга қарши самарали таъсир чораларини қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
2. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш;
3. “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида маҳаллаларда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш;
4.Замонавий инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш.
Грант лойиҳаси доирасида 2024 йил ноябрь ойида
“Комилликка йўлланма” (фуқаро маънавияти) номли китоб нашр этилди.
Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанглигини оширишга, фуқароларни, айниқса ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишга кўмаклашиш мақсадида мазкур китоб асосида
“Маънавий камолот сари” номли мавзулар тўплами нашрдан чиқарилди.
Тўпламда мавзулар мазмунини ифода қиладиган
Муфтий Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг ўндан ортиқ илмий-маърифий маъвизалари ҳамда
Муфтий Бобохоновларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид
“Орият доно” радиоканалида эфирга узатилган эшиттиришлар
QR-кодлар орқали тақдим қилинди.
Маънавий-маърифий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигига тўсиқ бўлиб турган муаммоларни бартараф этишга қаратилган
таклифлар Вазирлар Махкамасига юборилди.
Лойиҳа доирасида
"Комиллик сари" савол-жавоб боти ишга туширилди.
Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган асосий натижа:Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси миллати, динидан қатъий назар
онги-шуури ва қалбида шу азиз
Ватаннинг ажралмас бўлаги эканлиги,
Ватанимиз равнақи, унинг
порлоқ келажаги ва эртаси учун бирдек масъул эканлиги, бу йўлда
хайрли эзгу ишларни амалга оширишга,
миллатлараро тотувлик, дўстлик, бағрикенглик, ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш жараёнига йўналтиришга ҳамда юксак маънавиятли,
илмли авлодни тарбиялашга, оилада
тинчлик-тотувлик ўрнатишга мақсадли эришиши.
🌐
muftiylar.uz📞 +998 99 134 00 10
📬 info@muftiylar.uz
📍
Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Эшон Бобохон кўчаси, 26✈️
t.me/muftiylaruzСаҳифаларимиз:🔅
🌐
Сайт |🎬
Youtube |🔵
Facebook |📷
Instagram