Маст ҳолатда транспортни бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Сўнгги йилларда маст ҳайдовчилар сабабли кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, 2020–2024 йилларда 322 инсон ҳалок бўлган.
Энг ачинарлиси, 2024 йилда 8 минг ҳайдовчи маъмурий жазо олганидан кейин ҳам такроран маст ҳолда транспорт бошқарган.
2025 йил 24 январда Сенат томонидан Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиб, маст ҳолда ҳайдовчилик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Янги тартибга кўра, такроран маст ҳолда рулга ўтирганлар уч йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиниши, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Йўлларда хавфсизликни таъминлаш ҳар биримизнинг шахсий масъулиятимиздир. Маст ҳолда ҳайдовчилик қонунбузарлик ва инсонийликка зид хатти-ҳаракатдир!