Mufasa


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Каналда сиз долзарб мавзулар, янгиликлар ва қизиқарли мулоҳазаларни кузатишингиз мумкин
Муаллиф 👉 Мирсаид Хайдаров
Facebook 👉 https://www.facebook.com/mirsaidakbarovich
Twitter 👉 https://twitter.com/mufasa_mh
Боғланиш 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ҳукуматда Бош вазирнинг иккита янги ўринбосари лавозими жорий қилинади.

Биринчиси — Бош вазирнинг ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари бўйича ўринбосари (ушбу лавозимга Бош вазирниг энг Содиқов одами тайинланиши мумкин).

Иккинчиси — Бош вазирнинг геология, ёқилғи-энергетика, нефть-кимё ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими (юқори эҳтимол билан Зойир тоға тайинланиши мумкин) ташкил этилади.

Хабар расмий кучга эга эмас.


Олий Бош қўмондон раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Куала-Лумпур. Шавкат Мирзиёев эрта-индин расмий ташриф билан Малайзияда бўлади. Ташриф арафасида шаҳар марказидаги мониторларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид роликлар намойиш этиляпти.

Қиш фаслини кўрмайдиган малайзияликлар учун бу роликлар анча қизиқарли туюлиши турган гап. Уларда Ўзбекистонга бориб Амирсойда чанғи учиш ва қор ўйнаш истагини пайдо қилиши мумкин. Қанча кўп турист келса, шунча сервис ва хизмат кўрсатиш сифати ошади. Даромад кўпаяди, одамлар иш билан таъминланади. Шунинг учун мамлакатнинг туризм салоҳиятини кенгроқ тарғиб қилавериш керак.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Айни кунларда Андижон вилоятида ёппасига кўчат ва томорқага экинлар экиш ишлари бошланиб кетибди.

Бу йилги мавсумда Андижонда рекорд даражада кўчат экилиши кутиляпти экан.


Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 31 январь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этибди.


Шавкат Мирзиёев "Лукойл" компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.


СҚБ раисининг пиари учун 2,5 млрд сўмлик тендер ўтказилди

2024 йилнинг сўнгги кунларида Саноатқурилишбанк томонидан рақамли платформаларда банкнинг ижтимоий тармоқларини юритиш ва Бошқарув Раисининг шахсий брендини оммалаштириш юзасидан бошланғич қиймати 2,5 млрд сўмлик танлов ўтказилган.

Танловда 2,2 млрд сўм нарх таклиф билдирган иштирокчи ғолиб деб топилган.

Саноатқурилишбанк — давлат банки бўлиб, ҳозирда уни Азиз Акбаржонов бошқармоқда.

@mufasa_mh


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#архив

Ғиждувонлик сайловчилар билан учрашув: халққа хизмат қилишимиз керак, халқ барибир баҳосини беради!

2016 йил 4 ноябрь


Шавкат Мирзиёев "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.

@mufasa_mh


Маст ҳолатда транспортни бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Сўнгги йилларда маст ҳайдовчилар сабабли кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, 2020–2024 йилларда 322 инсон ҳалок бўлган.

Энг ачинарлиси, 2024 йилда 8 минг ҳайдовчи маъмурий жазо олганидан кейин ҳам такроран маст ҳолда транспорт бошқарган.

2025 йил 24 январда Сенат томонидан Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиб, маст ҳолда ҳайдовчилик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Янги тартибга кўра, такроран маст ҳолда рулга ўтирганлар уч йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиниши, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Йўлларда хавфсизликни таъминлаш ҳар биримизнинг шахсий масъулиятимиздир. Маст ҳолда ҳайдовчилик қонунбузарлик ва инсонийликка зид хатти-ҳаракатдир!


Инсон ҳаёти – бебаҳо неъмат

Ҳар йили ис гази билан боғлиқ ҳодисалар кўплаб инсонлар ҳаётига хавф солаётганини кўряпмиз, гувоҳ бўляпмиз. Шундай фожиаларнинг олдини олиш учун ЎзЛиДеП “Огоҳ бўлинг – ис гази” акциясини ўтказяпти. Акция доирасида партия фаоллари ва маҳаллий депутатлар ҳамкорлигида ижтимоий ҳимоя реестридаги оилаларга ис газини аниқлайдиган ускуналар беғараз ўрнатилаётган экан.

Тадбирлар давомида фуқароларга ушбу детекторларнинг аҳамияти ва фойдаланиш қоидалари тушунтириляпти. Ускуналар ўрнатилишидан асосий мақсад — инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш.

@mufasa_mh


Азалдан туркий халқлар ҳаётида от ва улов муҳим аҳамият касб этган, «от минган халқ» сифатида танилгани бежиз эмас. Бугунги кунга келиб ҳам уловга нисбатан муносабат ўзгармаган, фақат унинг тури ўзгарди: ҳозирги кунда ҳам бизнинг жамиятни қувончи, ташвиши, бутун ҳаёти кўп жиҳатдан автомобилга боғлиқ бўлиб қоляпти.

Афсуски, борган сари йўллардаги ўлим ҳолатлари ва ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар жиддий хавотир уйғотмоқда. Йўл ҳаракати хавсизлиги тизимида раҳбар ўзгарди, аммо тизимнинг ўзи эса заррача ўзгаргани йўқ. Баттар бўлса бўляптики, бирор ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмайди.

Йўлларда ҳаракатини назорат қилувчи ходимлар сони бизда, ҳатто, жаҳондаги энг тоталитар давлатлардан бири Хитой ёки Россиядан кўра кўпроқ кўринса-да, ЙТҲ ҳодисалари ёки «пробака»лар олдини олишда самарасизлик яққол сезилади.

Бир жойда 10 га яқин ГАИ ходимларининг тўдаланиб турганини кўрасиз, аммо яқин атрофда светофор ишламаётган ёки чорраҳада пиёдалар қийналаётган бўлади. Тўпланиб турган шунча ҳодимлар эса қоида бузмаган ҳайдовчиларни тўхтатиб, ҳужжатларни текшириш, «насадка»сиз алкотестерга пуфлатиш билан банд.

Ходимларнинг қўпол муомаласи ёки фуқаролар билан мулоқот маданияти ҳақида гапирмасак ҳам бўлади — бу энди деярли одатий ҳолга айланди. Кўникиб бўлдик. Худди шундай бўлиши керакдек, бошқача бўлиши мумкин эмасдек қабул қиляпмиз.

Савол туғилади: наҳотки, бу тизимни ўзгартириш имконсиз бўлса? Нега бу тизим раҳбарияти чет эл тажрибасини ўрганиб, замонавий тизимлар жорий этишга ҳаракат қилмайди?

Жаноб Шерзод Шокирович, 4-5 нафар фуқарони қабул қилиш ва уни пиар қилиш билан тизимдаги чуқур илдиз отган муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Мақсад тизимни такомиллаштириш ва ҳақиқий ўзгаришларга эришиш бўлса, унда камчиликларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий қадамлар ташланг.

@mufasa_mh


Энди янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисми кэшбек қилиб қайтарилиши мумкин


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Экопартиянинг Мунозара клубида «Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш: бугунги аҳвол, муаммолар ва ечимлар» деган мавзу бўйича давра суҳбати ўтказилди.

ЎзФА Ядро физикаси институти директори, академик Илҳом Содиқов айтишига қараганда, муқобил энергиянинг энг катта фойдаси — унинг арзонлиги ва табиатга зиён етказмаслигидир.

Масалан, 1 ГВт қувватда ишлайдиган электростанция йилига 6 миллион тонна кўмир ёқади ва натижада 2 миллион тонна кул ҳосил қилади. Лекин шу қувватда ишлайдиган атом станцияси эса бундан 40 минг марта кам чиқинди чиқарар экан.


Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

PS. Хайрият 👏


Бугун Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Президент фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Ўтган йил давомида хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз Ўзбекистонга жами 14,8 млрд доллар маблағ юборишган.

Бу рақам катта аҳамиятга эга, чунки ўтмишда бутун халқ боши эгилиб терган пахта экспортидан ҳам давлатга бу даражада валюта кирмаган. Демак, меҳнат мигрантлари мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим ўрин тутяпти. Шу боис, бу йўналишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ҳозирги кунда миграция масаласи давлат сиёсати даражасига чиқиб, дунёда ҳеч бир аналоги йўқ – Миграция агентлиги тузилган. Қолаверса, бу агентлик ҳукумат қошида фаолият юритяпти.

Бугун Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ишлаб чиқилган «Japan Career Portal» платформаси ишга туширилди.

Бу платформа JICAнинг Марказий Осиёдаги биринчи лойиҳаси бўлиб, ўзбекистонликларга Японияда ишлаш, ўқиш ва яшаш имкониятлари ҳақида ишончли ва тўлиқ маълумот берадиган универсал платформа бўлиб хизмат қилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Зойир Мирзаев: Жойларни номлашда олимларни ёрдами керак!

Ҳоким долзарб мавзуни кўтаряпти. Кўча, маҳалла, қишлоқ ва бошқа жойларнинг номлари «каша» бўлиб кетган. Аксарият жойлар «Намуна», «Бахт», «Навоий», «А.Темур»ва «Наврўз» каби шаблон номлар билан номланган.

Ўзбекистонда «Бобур» номли нечта кўча ёки маҳалла борлигини ҳеч ким билмайди. Бизда номлар бир хил бўлганидан гугл ва яндекслар ҳам довдираб қолади. Дуч келган кўча «Обод» деб номланади, лекин бечора кўча асфальт кўрмаган.

Яқинда бир жойда «Ўзбекобод» деган аҳоли пунктини кўриб, жуда обод бўлмасада, хурсанд бўлдим. Негаки, аввал бундай номни учратмаган эканман.

Анча олдин бир масжиднинг ёнидаги қабристон «Йилқичи ота» деб номлангани эътиборимни тортиб, имомдан сўрадим, бу «ота»нинг қабристон ёки масжидга қандай алоқаси бор, деб. Имом: «Илгари замонда бир чол сийишга қийналган отларни шу масжид ўрнидаги жойга олиб келиб, шу ерда сийдириб кетган. Шунга ‘Йилқичи ота’ деб номланган», деб жавоб берди.

Номаълум субъектнинг ғайриоддий «каромати» туфайли унга атаб жой номланган экан деб эътироз билдирсам, «билмайман, мен бу ерлик эмасман. Мени ота-боболарим бу ерда ётмайди» деган.


Давлатимиз раҳбари АҚШ Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

20 last posts shown.