Комил Джалилов: ўзбек китобхони ютқазди
…Шахсий кузатишларим бўйича, энг катта адолатсизлик бир йил давомида “йўқдан бор” қилган – ўзбек тилида аналоги йўқ энг сара илмий ва илмий-оммабоп китобларнинг танланиши, аслийдан таржима ва таҳрир қилиниши ҳамда нашрга тайёрланишига эришган лойиҳа менежери Хуршид Йўлдошевга нисбатан бўлди. Унга нисбатан асоссиз иддаолар илгари сурилди, гап-сўзлар кўпайтирилди ва бу воқеалар охири унинг лойиҳадан кетиши билан якунланди.
“1000 китоб” атрофидаги гаплардан ким қандай мақсад кўзлаган эди, билмайман, лекин бир нарса аниқ: лойиҳа ютқазди, ўзбек китобхони ютқазди. Хуршид Йўлдошев билан бирга лойиҳага келган айрим экспертлар, таржимонлар, лойиҳа офиси ходимлари, билишимча, лойиҳани тарк этишди ёки тарк этиш ниятида. Мен ўзим ҳам бўлиб ўтган воқеалардан кейин лойиҳада фаолиятимни давом эттиролмайман деган хулосага келдим.
Яна бир нарса. Назаримда, бир оиланинг икки вакили давлат (солиқ тўловчилар) ҳисобига молиялаштириладиган бир лойиҳада иштирок этиши потенциал манфаатлар тўқнашувига замин яратади, дисбаланс яратади ва воқеа-ҳодисаларга объектив, рационал баҳо беришга тўсқинлик қилади. Айниқса, оила вакил(лар)и республика даражасидаги давлат органи амалдори бўлса…
Манба
PS. Давлат раҳбарини қарори билан ушбу лойиҳага 20 млрд сўм ажратилган. Барча хайрли ишларни, ташаббусларни бошига етган непотизм ва коррупция бу ерда ҳам аралашган, ғалаба қозонган. Кимдир тиқилиб ўлмагунча бу ҳолатлар анча вақт давом этаверади.