Пойтахтдан ташқарига чиқиб, давлат банкларининг ҳудудий филиалларини аҳволига, у ердаги ходимларга яратил(ма)ган шароитларни кўриб, ачиниб кетасан.
Молхонага ўхшайди десанг – одамлар ўтиради, одамлар келадиган жой. Лекин пойтахтда ўтириб, ташқи қарз ҳисобидан кун кўрадиган давлат банклари ўзларига қулай шароит яратиб олган. Пулни қаерга сарфлашни билмай қолганиданми, ҳар хил тадбирларга ҳомийлик қилиб юришади.
Масалан, АТ «Халқ банки» реклама маълумотларини 40 та муаллифлик асарларнинг қоғоз, аудио ва электрон шаклларига жойлаштириш мақсадида умумий қиймати 4 млрд сўмлик шартнома тузибди.
Аслида, шу каби банкларга реклама ҳам керак эмас. Нимани, нимасини реклама қилади? Кредит сўраб борсанг – йўқ!
Камига бу банкнинг МИБдан 400 млн сўм қарзи ҳам бор экан. Кетида иштони йўқ, аммо исми Шоҳжаҳон, деб шуни айтишади-да.
Бундан икки йилча аввал Тошкент вилоятидаги таниш тадбиркорни жойига «ташриф» бўлиши айтилди. Аввалига ПА раҳбари (Умурзаков), кейин Бош вазир келди. Халқ банки раҳбариятига ушбу тадбиркорга кредит ажратиш бўйича топшириқ бериб кетишди. Банк эса шу масалани бир йилча чўзди, барибир бермади. Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан ҳар учрашганда шу масалани кўтарарди – «раҳбаринг Бош вазирга ваъда берган-ку», деб. Сумма ҳам катта эмас эди, шу рекламага ажратилган пулчалик эмас. Гапирсанг, гап кўп.
@mufasa_mh