Бугун ўзбек халқи оғир «жудолик»ни бошидан кечирди - Халимахоним омонатини топширди. Охирати обод бўлсин, яқинлари ва оила аъзоларига сабр берсин. Ижтимоий тармоқларда унинг вафоти, дафн маросими деярли онлайн трансляция қилинди, десак ҳам бўлади.
Ноябрь ойининг бошида дунё тан олган тарихчи олим, профессор Ашраф Аҳмедов оламдан ўтди. У 300га яқин илмий асарларнинг муаллифи (уларнинг орасида 25 та монография ҳам бор) ҳисобланади. Муборак жума куни омонатини топширган А.Ахмедов UNESCO томонидан таъсис этилган Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институтининг илк раҳабри (1995-2001) бўлган.
Айтмоқчи бўлганим, мана шундай атоқли олимнинг вафоти ҳақида на расмий, на норасмий ахборот манбалари хабар берди. На бирорта расмий шахс томонидан таъзия билдирилди. Илм-фанга бўлган муносабатимизни шу кейс орқали хулоса қилсак бўлади. Тўғри, унинг ўлимини шов-шув қилишдан унга наф йўқ. Аммо жамиятни илмга бўлган рағбатини ошириш учун хизмат қилиши мумкин эди. Балки нотўғри таққослаш қилаётгандирман. Ҳай майли, август-сентябргача сабр қилсак ривожланиб кетамиз.