Агар ҳозирги ақлим бўлганида, тухумдан чиқишга ҳаддим сиғмаган бўларди, менинг комфортим, тинч-хотиржам-сакинат-жимжитлик ичидаги жонажоним тухумимнинг ичидан иблис қувган тақдирда ҳам чиқишга рози бўлмаслигим аниқ. Ҳеч йўқ ўз танамни ўсишдан тўхтатган, агар буни тўхтатишнинг имкони бўлмаса, секинлаштирган, агар секинлатиш ҳам мумкин бўлмаса, танамнинг ортиғини, масалан, мавжудлигимга у қадар халал бермайдиган қайсидир қисмини еган, аччиқ билан узиб олиб ямламай ютган бўлардим. Аммо бу ҳозирги ақлимнинг иддаоси, бунақа бўлмаслиги онгимнинг юзасида ярқ этиб тургани ҳолда хаёл суришим ҳам аслида оддий ҳол. Мен ҳозирги ақлим билан ҳам тухумни синдирган бўлардим ва дунёга ўзимни намоён этардим.
Аждар сайёраси, "Уроборос"
Аждар сайёраси, "Уроборос"