Қарздорлик эвазига “HYUNDAI Santa Fe” хатланди
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг қарздор Н.Ш.дан ундирувчи “InFinBank” АЖ фойдасига 292,9 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.
Бироқ, белгиланган муддатда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “HYUNDAI Santa Fe” русумли автомашина рўйхатга олиниб, хатланди.
Эндиликда, кредит қарзи қайтарилмаса автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.
Муроджон Тажимуратов, Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспектори
@mibxorazmvil