Ҳазораспда бола вояга етгунга қадар бўлган алимент пули олдиндан тўлаб берилди
Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор отадан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.
Давлат ижрочиси томонидан оила вакилларининг мурожаатига асосан вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ҳамда алимент тўловчи қарздор ота ўз ташаббуси билан фарзандининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 37,3 млн. сўм алимент тўловини олдиндан нақд пулда тўлаб берди.
Шундан сўнг, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан тамомланиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.
Алпомиш Юсупов, Бюронинг Ҳазорасп туман бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil