Кредит қарзи учун “Hyundai Elantra” аукционда сотилди
Мажбурий ижро бюроси Хива тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг қарздор Р.Р.дан ундирувчи “Ҳамкорбанк” АТ банки Хоразм минтақавий БХО фойдасига жами 201.019.186 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган қарздорнинг ўзига тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган “Hyundai Elantra” русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.
Лекин қарздор ихтиёрий муддат давомида банк олдидаги қарзини бартараф этмагани сабабли, қарздорга тегишли мазкур автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланди ва электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 208.740.000 сўмга сотилди ҳамда савдодан тушган пуллар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилди.
Матюсуфбек Полвонбоев, Бюронинг Хива тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil