Ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 26 январь куни "facebook" ижтимоий тармоғида фуқаро К.Ортиқова қарздорлик ундириб берилмаётганлигидан норозилигини баён қилган.
Мазкур мурожаат ўрганилганда, даъвогар К.Ортиқованинг жавобгар С.К.га нисбатан “уй-жойни умумий мулк деб топиш ва уй-жойни тенг бўлиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича фуқаролик ишини кўриб суд, жавобгар С.К.га эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Пайариқ туман “Бахрин” маҳалласидаги уй-жой даъвогар К.Ортиқова ва жавобгар C.К.ларнинг биргаликдаги умумий мулки деб топилиб, жавобгар С.К.дан даъвогар К.Ортиқованинг фойдасига Пайариқ туманидаги уй-жойдан улуши сифатида 107.099.312 сўм пул компенцасия ундириш тўғрисида ҳужжат Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимига келиб тушган ва ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли 5.554.944 сўм миқдорида ижро йиғими қўлланилган.
Бундан ташқари, “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 82-моддасига асосан давлат ижрочисининг қарорига кўра жавобгар С.К.га нисбатан 3.300.000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Шунингдек, қарздорга тегишли бўлган кўчмас мол-мулкига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқишига таъқиқ ўрнатилган.
Хозирда, ушбу ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.