Самарқандда вояга етмаган 3 нафар бола онасидан отасига олиб берилди. Нима сабаб?
Суд қарорларини ижро қилишдек машаққатли иш йўқ десак, муболаға бўлар, лекин давлат ижрочисига кўп ҳам роҳат бахш этмайди.
Жарима ундириш ёки мол-мулк тақсимотига оид ижро ҳужжатлари ўз йўлига, совуққонлик билан ёндошса бўлар, бироқ вояга етмаган болани отасидан онасига (ёки аксинча) олиб беришга доир ишлар унча-мунча дийдаси қаттиқ ижрочининг ҳам кипригини намлатади.
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида шу мазмундаги («болани олиб бериш») ижро иши мавжуд эди. Эътиборлиси, унда вояга етмаган 3 нафар болани онага эмас, аксинча, ундан (туққан онадан) отасига олиб бериш кўзда тутилганди.
Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан тарафлар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, жавобгар З.Ш.дан фарзандларини давогар отасига топшириши ҳақида узоқ тушунтиришлардан сўнггина отаси Ж.Б.га топширди.
Шундан сўнг, Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро ҳужжати ҳаракатлари якунланди.
Нима сабаб? жавобгар оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмаган, балки болаларнинг ўзи отаси билан яшаш хоҳишини билдирган МИБнинг иши муҳокама эмас, балки ижродир.
Фаррух РАЙИМОВ
Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси