Ижро ҳаракатлари жараёнида, тегишли ҳокимлик, ташкилот ва муассасаларга алоқа хатлари юборилиши мумкин
2024 йил 28 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан қарздорликни ҳокимликдан ундириш юзасидан юборган хати танқид қилинганлиги кузатилди.
Мазкур мурожаат ўрганилганда, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақасига асосан Жавобгар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан фуқаро М.Ш.нинг фойдасига бузилган дорихона биноси учун жами 114.728.496 сўм миқдорида пул компенсация ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимига 11.11.2023 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,46-моддаларига асосан қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, электрон тарзда инкассо топшириқномалари ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 128-моддасида ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилган.
Бундан ташқари, қарздор Самарқанд шаҳар ҳокимиятига юқорида кўрсатилган қарздорликни ундириш юзасидан талабнома юборилган бўлиб, Самарқанд шаҳар ҳокимининг хатига кўра ундирувчилар фойдасига зарар ундириш Самарқанд вилоят ҳокимиятининг навбатдаги сессиясининг қарорига асосан туман-шаҳар ҳокимиятлари учун ажратилган пул маблағларидан ёки шаҳар ҳудудида “E IJRO AUKSION” орқали сотилган ер участкалардан тушган маблағлари ҳисобидан етказилган зарарни қоплаб бериш учун пул маблағлари ажратилиши маълум қилинган.
Ушбу ижро ҳужжати бошқарманинг иш юритувига олинган бўлиб, қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.