Бюронинг Жиззах вилояти бошқармасида 8-март байрами тантанали нишонланди
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи Бекзод Менглиев соҳада хизмат қилаётган аёл ходимларни байрам билан табриклаб, уларнинг фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, фахрий ходимлар ва бўлим бошлиқлари ҳам табрик сўзларини билдирдилар.
Байрам дастури давомида тизимда фаолият олиб бораётган барча аёлларга қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари ва гуллар тақдим этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, Бюро органларида аёлларнинг роли беқиёсдир. Улар ўзларининг билим ва тажрибалари билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Байрам тадбири аёлларга кўтаринки кайфият бағишлаб, уларнинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилмасдан қолмайди.
Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax