Жентра ҳатлангач, солиқ ҳам тўланди, жарима ҳам...
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини давлат томони ишонч билдирилиб, изчил қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Бироқ айрим тадбиркорлар билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб келмоқда.
t.me/mibjizzax
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини давлат томони ишонч билдирилиб, изчил қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Бироқ айрим тадбиркорлар билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб келмоқда.
Жиззах вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорлига асосан "Б.Тожибоев" ЯТТ дан солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Зомин тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорларнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.
Тадбиркор огоҳлантиришларга қарамасдан солиқни тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, маъмурий жарима ҳам қўлланилган.
Кейинги ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Жентра автомабили хатланиши натижасида, мавжуд солиқ қарздорлиги ва қўлланилган жарима тўлиқ тўланди.
Тадбиркор ушбу қарздорликни ўз вақтида тўлаганида, ортиқча ҳаракат ва ҳаражатлар бўлмас эди.
t.me/mibjizzax