Ғурурли ота собиқ аёли ва фарзандларини ижарада туришини истамади. Алимент эвазига 4 хонали уй берди.
Оила ажрашганда аёл фарзандлари билан ота-онаси ёки қариндошларининг уйига яшаш учун боришга, болалари уларни безор қилса, ижарага чиқишга мажбур бўлади. Бундай ҳолатда олаётган алимент пули, фарзандлар таъминоти ўрнига уй ижарасига сарфланиши кўриниб турган ҳолат.
Жамиятда вазиятни тўғри тушунган фарзандлари тақдирига ва таъминотига бефарқ бўлмаган оталар ҳам кўплаб топилади.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан, қарздор А.Х.дан ундирувчи Г.Х.фойдасига турмушларидан уч нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Янгиобод туман бўлимига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида масъулиятни ҳис қилган қилган ота ўз фарзандларининг алимент таъминоти ўрнига Янгиобод тумани ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг биридан 4 хонали хонадонни собиқ турмуш ўртоғининг номига ўтказиб берди.
Келгусида Г.Х. фарзандлари билан алоҳида иссиққина кенг хонадонда бемалол яшайдиган бўлди.
Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax