Бир йил қамоқ жазоси, У алимент тўлашдан бўйин товлаган.
Конституциямизда келтирилгандек, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Суднинг қарорига асосан қарздор Р.Б.дан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан бўйин товлаб келган.
Муқаддам, қарздор алимент қарзи сабабли маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
Шундан кейин хуласа қилмаганлиги, ҳамда қарзи 48 млн. сўмдан ошиб кетганлиги сабабли, жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг ҳукмига асосан 1 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax