Жиззах бозорида мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси бўлди.
Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда жорий йилнинг 02 ноябрь куни Бюро органлари томонидан қонунчилик талаблари асосида ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик эвазига хатланган, олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилиши белгиланган товар-моддий бойликларни арзонлаштирилган нархларда тезроқ сотиш мақсадида савдо ярмаркалари ташкил қилинди.
Бунда, “Жиззах марказий деҳқон бозори”да жойлашган савдо расталаридан жой ҳозирланиб, мол-мулкларнинг халққа арзонлаштирилган нархларда сотилиши йўлга қўйилди дейди, Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори С.Исроилов.
- «Бундай ярмарканинг бозор ҳудудида ташкил қилингани, мусодара қилинган мол-мулкларнинг тезроқ реализация бўлишига ёрдам беради» деб таъкидлади, «Омад супер капитал» МЧЖ раҳбари Ш.Порсахонов.
Харидорлардан бири «Нархлар жуда қулай ва арзон, энг муҳими ишончли. Мен янги маиший техника олишга имкониятим йўқ эди, бу ярмарка арзон ва қулайдир. Ушбу дўконларда олинган мол-мулкларга тегишли ҳужжат расмийлаштириб берилиши янада ишончлидир» дея фикр билдирди.
Шунингдек, баҳолаш ташкилотлари томонидан қонунчилик асосида экспертизадан ўтказилиб, белгилаб берилган баҳоларда сотилаётган ушбу товарлар, албатта, бозор нархидан анча арзонлиги билан ажралиб туради.
Маълумот ўрнида, мазкур мол-мулкларнинг сотилишидан тушган маблағлар биринчи навбатда фуқароларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади ва агарда тушган маблағлар қарздорликдан кўп бўлса, фарқ суммаси фуқарога қайтариб берилади.
Бу борада ишлар мунтазам давом эттирилмоқда.