Қўшмачи аёлга тайинланган жазо тури алмаштирилди
Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими иш юритувига ЖИБ Бешариқ туман судининг 2024 йилнинг сентябрь ойида жиноий жарима ундириш билан боғлиқ ижро варақасига келиб тушди.
Сабаби ижро иши билан танишганимизда 11.09.1969 йилда туғилган, яъни ёши 60 га яқинлашган икки нафар фарзанди бор М.Э. арзимаган 400 000 сўм эвазига ўзининг яшаш хонадонидан қўшмачилик мақсадида фойдаланиб келганлиги аниқланиб, у Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг ҳукми билан Жиноят Кодексининг 131-моддасида кўрсатилган, яъни “Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш” жиноятини содир этганликда айбланиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида 8 500 000 сўм жиноий жарима жазоси тайинланиб, жиноий жаримани ундириш бюронинг Фурқат туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан М.Э.га белгиланган жиноий жаримани Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан белгиланган муддатда тўлаши лозимлиги огоҳлантиришига қарамай М.Э. давлат ижрочисидан 3 ойдан ортиқ муддат давомида қочиб жаримани тўламасдан келган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 32-1- моддаси тартибида ЖКнинг 44-моддасига асосан жиноий жарима жазо турини бошқа жазо турига алмаштириш юзасидан Фурқат туман ЖИБ судига тақдимнома киритилди ва суд жиноий жарима жазосини озодликдан чеклаш жазо турига алмаштирилди.
✍🏻Бюронинг Фурқат туман бўлими бошлиғи А.Р.Қодиров
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram

Бюро органлари иш юритувидаги яна бир оддий ижро иши дейилаётган бўлсак хато қиламиз.
Сабаби ижро иши билан танишганимизда 11.09.1969 йилда туғилган, яъни ёши 60 га яқинлашган икки нафар фарзанди бор М.Э. арзимаган 400 000 сўм эвазига ўзининг яшаш хонадонидан қўшмачилик мақсадида фойдаланиб келганлиги аниқланиб, у Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг ҳукми билан Жиноят Кодексининг 131-моддасида кўрсатилган, яъни “Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш” жиноятини содир этганликда айбланиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида 8 500 000 сўм жиноий жарима жазоси тайинланиб, жиноий жаримани ундириш бюронинг Фурқат туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давомида буни қарангки, бу аёл муқаддам ҳам, яъни 2023 йилнинг август ойида ҳам худди шу каби жиноятни содир этганликда айбланиб, унга 120 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлангани аниқланди.