Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг бузилган турар жойлари, бино-иншоотлари учун ҳокимликлардан компенсация ундириш тўғрисидаги суд қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бундан бир неча йил муқаддам Яккабоғ туманида умуфойдаланувдаги автомобил йўлининг реконструкция қилиниши сабабли яшовчи фуқаро М.Жўраевга тегишли нотурар жой биноси бузилган эди.
Шунга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганлиги сабабли кўрилган зарарни ундириш лозим деб топди ва фуқаро М.Жўраевга 298 млн. 258 минг сўм миқдорида компенсация ундириш белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими томонидан белгиланган тартибда ижро ҳаракатларига киришилди. Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида фуқарога компенсация пуллари тўлиқ ундириб берилди.