Ижро ҳаракатлари давом этмоқда Интернетнинг «
ishonch.uz” сайти орқали фуқаро О.Бўриевга “Қарши ёғ-экстракция” АЖдан 24 млн. 722 минг 485 сўм иш ҳақи ундириб берилмаётганлиги юзасидан хабар жойлаштирилди. Мазкур хабар Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Бюронинг Қарши шахар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 02.10.2024 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор "QARSHI YOG`-EKSTRAKSIYA" АЖ ҳисобидан ундирувчи О.Бўриев фойдасига 24 млн. 722 минг 485 сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 03.12.2024 йилда келиб тушган ва ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бўлим иш юритувида қарздор "QARSHI YOG`-EKSTRAKSIYA" АЖ ҳисобидан жами 62 та 3 млрд. 364 млн. сўмлик давлат божи, ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 19 та 174 млн сўмлик, солиқ қарзи ҳамда фуқаролар ва ташкилотлар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.
Ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо тўлов топшириқномалари қўйилган, балансида бўлган автотранспорт ва кўчмас мулкларига нисбатан таъқиқ ўрнатилган.
Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Келгуида, жамиятдан қарздорлик ундирилганда, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддаси талабларига кўра, ундирувчилар орасида тақсимланади.