Ҳайдовчилик гувохномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиш ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахсдан жиноий жарима пуллари ундирилди
Бугунги кунда жамиятимизда турли қинғир йўллар билан пул топишга уринаётган фуқароларимиз ҳам учраб турибди, афсуски.
Қаршилик Б.У. ҳам фуқаро М.О.га танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйишини ва АТБ “Халқ банки” Қарши шаҳар филиалига ишга киритиб қўйишини айтиб, унинг ишончига кириб, 2 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтда тезкор тадбирда ашёвил далиллар билан қўлга олинган.
11.06.2024 йилда Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди биносида бўлиб ўтган суд мажлисида Б.У. айбига иқрор бўлиб, ушбу ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, қонуний енгиллик беришларини сўради.
Суднинг ҳукми билан Б.У. Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг 25, 168 ва 25, 211-моддалари билан айбли деб топилди ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 55 баравари миқдорида 18 млн. 700 минг сўм жарима жазоси тайинланди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва жорий йилнинг 11-декабрь куни мазкур қарздорлик тўлиқ ундирилди.
https://t.me/mib_qashqadaryo_vil