Электр тармоғига ноқонуний уланган қарздорнинг “Exeed”и хатланди
Жорий йилнинг 23 февраль куни Қарши туманида яшовчи фуқаро Қ.И. ўз яшаш уйида электр энергиясидан ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, фойдаланиб келиши натижасида туман электр таъминоти корхонасига 1 млн. 179 минг сўм зарар етказган.
Ҳолат юзасидан масъуллар томонидан қоидабузарлик далолатномаси тузилиб, истеъмолчи электр энергияси тармоғидан узиб қўйилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 19.09.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Қ.И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 101-моддаси билан айбли топилган ва таъминотчи корхонага нисбатан етказилган зарарни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган ва огоҳлантиришга қарамасдан қарздорлик бартараф этилмаган.
Шу сабабли, бўлим ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва қарздорга тегишли “Exeed” русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинди.
Бўлим иш юритувида шунингдек, ушбу фуқародан 11,2 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан ҳам ижро ҳужжати мавжуд.
Афсуски, орамизда тармоқларга ноқонуний уланиб, энергия ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатлари ҳали-ҳануз учрамоқда.
Жорий йилнинг 23 февраль куни Қарши туманида яшовчи фуқаро Қ.И. ўз яшаш уйида электр энергиясидан ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, фойдаланиб келиши натижасида туман электр таъминоти корхонасига 1 млн. 179 минг сўм зарар етказган.
Ҳолат юзасидан масъуллар томонидан қоидабузарлик далолатномаси тузилиб, истеъмолчи электр энергияси тармоғидан узиб қўйилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 19.09.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Қ.И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 101-моддаси билан айбли топилган ва таъминотчи корхонага нисбатан етказилган зарарни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган ва огоҳлантиришга қарамасдан қарздорлик бартараф этилмаган.
Шу сабабли, бўлим ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва қарздорга тегишли “Exeed” русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинди.
Бўлим иш юритувида шунингдек, ушбу фуқародан 11,2 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан ҳам ижро ҳужжати мавжуд.
Истеъмолчилардан тўлов интизомига риоя қилишларини, акс ҳолда энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлари Бюро органлари томонидан мажбурий тартибда ундирилиши ҳақида огоҳлантирамиз.