Асосий қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда
Сана муносабати билан Қашқадарё вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ижод мактабида маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўзга олган Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Г.Дилмуродова тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий ва қизғин муборакбод этди. Шунингдек, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами "Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғоя асосида кенг нишонланаётганлигини таъкидлаб, Янги Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида изчил давом этаётган кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёслигини алоҳида эътироф этди.
Шундан сўнг, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан Ўзбекистон республикаси Конституциясига бағишланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.
https://t.me/mib_qashqadaryo_vil
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Бу йил юртимизда ушбу қутлуғ сананинг 32 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.