#takror
Нурсиз маориф
(маориф шаънини ерга ураётганларга)
Ит орқа оёғи бўлди маориф,
Устозлар кўрсавод - йўқдир ҳамият.
Кетини ковлайди, дарс четда қолиб,
Ватан эртасига беаҳамият.
Устоз деган улуғ, табаррук бир ном,
Энди ҳар байрамда совға пойлади.
Директор аталмиш "жаноби" бадном,
Чўчқадек илинса, неки жойлайди.
На китоб ўқийди ва на изланар,
Зангори экранга бўлишган қарам.
"Кўпроқ дарс бер" - дея тағин бўзланар,
Вале онг мияда тутади мотам.
Текширувчи келар - қориндор "жаноб",
Билим қолиб, дафтар тита бошлайди.
Куннинг якунида тортишиб таноб,
Йиғилган порани юта бошлайди.
Олий таълимни-чи, гапирмай асло,
Ҳар синов маҳали - фоҳиша бозор.
Бошдаги билиммас, киссада расво
Ақчалар баҳога бўлар сазовор.
Кимда таниш-билиш, кимларда "танка",
Кимларнинг отаси амалдор тўра.
Шаҳарга келгандинг, тортиб кўланка,
Не-не умидларда, эй чўпон жўра!
Ҳатто, ёзишни ҳам эпломас тўнка
Мандатда осмонни йиққандек турар.
Ректор "жаноб"лари шоҳона тўнга
Ва тилло ақчага қадрини урар.
Вале, билимини қилиб зиёда,
Бойлик эмас, савоб кутганлар ҳам бор.
Устоз деган номни ёруғ дунёда
Шараф билан баланд тутганлар ҳам бор.
Энг аввал шундайин зотлар олдида
Бош ерга текгунча таъзим қиламан.
Ор-номус, диёнат уйғоқ қалбида
Инсонни ҳақиқий инсон биламан.
Бироқ, юрагимга бермайди ором,
Дардим исҳорига топилмас таъриф.
Унут бўлмоқдадир таълим деган ном,
Сўниб бораётир, эсиз, маориф.
Девонайи Ҳақгўй
VAZIFAM
Нурсиз маориф
(маориф шаънини ерга ураётганларга)
Ит орқа оёғи бўлди маориф,
Устозлар кўрсавод - йўқдир ҳамият.
Кетини ковлайди, дарс четда қолиб,
Ватан эртасига беаҳамият.
Устоз деган улуғ, табаррук бир ном,
Энди ҳар байрамда совға пойлади.
Директор аталмиш "жаноби" бадном,
Чўчқадек илинса, неки жойлайди.
На китоб ўқийди ва на изланар,
Зангори экранга бўлишган қарам.
"Кўпроқ дарс бер" - дея тағин бўзланар,
Вале онг мияда тутади мотам.
Текширувчи келар - қориндор "жаноб",
Билим қолиб, дафтар тита бошлайди.
Куннинг якунида тортишиб таноб,
Йиғилган порани юта бошлайди.
Олий таълимни-чи, гапирмай асло,
Ҳар синов маҳали - фоҳиша бозор.
Бошдаги билиммас, киссада расво
Ақчалар баҳога бўлар сазовор.
Кимда таниш-билиш, кимларда "танка",
Кимларнинг отаси амалдор тўра.
Шаҳарга келгандинг, тортиб кўланка,
Не-не умидларда, эй чўпон жўра!
Ҳатто, ёзишни ҳам эпломас тўнка
Мандатда осмонни йиққандек турар.
Ректор "жаноб"лари шоҳона тўнга
Ва тилло ақчага қадрини урар.
Вале, билимини қилиб зиёда,
Бойлик эмас, савоб кутганлар ҳам бор.
Устоз деган номни ёруғ дунёда
Шараф билан баланд тутганлар ҳам бор.
Энг аввал шундайин зотлар олдида
Бош ерга текгунча таъзим қиламан.
Ор-номус, диёнат уйғоқ қалбида
Инсонни ҳақиқий инсон биламан.
Бироқ, юрагимга бермайди ором,
Дардим исҳорига топилмас таъриф.
Унут бўлмоқдадир таълим деган ном,
Сўниб бораётир, эсиз, маориф.
Девонайи Ҳақгўй
VAZIFAM