VAZIFAM


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


@vazifambor(faoliyati toʻxtagan)ning davomchisi.
Maxsus murojaat boti tayyorlangunga qadar @birming984 ga murojaat qilishingiz mumkin

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🧕🏻: Hadeb qoʻshnimizni uyiga chiqaverma, oʻzini bolalari koʻp, yoqmaysan..!

🧑🏻: Nega endi oyi Har chiqqanimda Kelaqol, sen yetmay turganding deydiku😅)

(faoliyati toʻxtagan kanaldan olindi)

VAZIFAM


Qusurlarga toʻla bu dunyo naqadar goʻzal ekanligiga guvoh boʻlar ekanman, hech qanday kamchiliklar boʻlmagan jannat qanday ekan deb oʻylab qolaman....

VAZIFAM


Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:
"Ким мусулмон биродарини айбини очса, Аллоҳ унинг айбини очади. Ҳатто уйида бўлса ҳам уни шарманда қилади".

(Ибн Можа: 2063).
Faoliyati toʻxtagan kanaldan olindi.!

VAZIFAM


"Yo rosululloh, menga ham biror xizmat bermaysizmi?" - deb soʻradim. Shunda U zot qoʻlini yelkamga qoʻyib:
"Ey abu Zar, haqiqatda sening koʻngling boʻsh. Boshqaruvchilik boʻlsa omonat. Darhaqiqat, u qiyomat kuni undan toʻgʻri foydalana olmaganlarga va boshqaruvchilik undan talab qilgan narsalarni bajarmaganlarga sharmandalik va nadomat olib keladi" - dedilar .

"Islom ummatining yuz nafar buyuk shaxsi" kitobidan.

VAZIFAM


Bishr ibn Osim r.a dan rivoyat qilinadi :
" Ким мусулмонлар ишидан бирор ишга бош бўлса уни қиёмат куни сирот кўприги олдига олиб келишади. Агар яхши ишлаган бўлса нажот топади, агар ёмон ишлаган бўлса жаҳаннамга етмиш йиллик масофага қулайди!”.

VAZIFAM


Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳга:

"Нима учун сизга зулм қилган, маломат қилган ва ноҳақ айблаганларни дуоибад қилмайсиз?" деб айтилганида, у киши: Чунки Пайғамбар алайҳиссалом: "Ҳавзи Кавсарда мен билан учрашгунча сабр қилинглар", деганлар", дея жавоб берган эканлар.

Изоҳ: Азиятга сабр қилиш интиқом (Ўч олишдан) яхшироқдир. Зотан уни Аллоҳ ўзи олиб беради. Бу ҳолат нақадар адолатлик, ва буюкдир.

Зероки Ҳабибимиз ҳавзни олдида менга йўлиққунча сабр қил дедиларми?!.  Баъзи азиятларга сабр қилганимиз учун бу нақадар улкан мукофот.
Сияр аълумун нубала  461/12
Таржимон: Муҳаммад Аюб

VAZIFAM


Forward from: O‘zlikka qaytish...
#Reklama

O‘zlikka qaytish.

Bu kanalda siz.

Islom tarixi. 📖

Turkiston tarixi. 📚

Turkiya bo'ylab sayohat. 🚖 🇹🇷

Kitoblardan iqtiboslar va munosabatlarni o‘qishingiz mumkin. 📖

➡️@Turakurgoniy


Hozir siz azizlarimga zoʻr sahifani tavsiya qilaman...:)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Uygʻurlarim.

video muallifi - Muzaffar Abrorov

VAZIFAM


Kelajak bu kelayotgan xotiralardir....

Olim, odam va olam kitobi.
Mubashshir Ahmad.

VAZIFAM


Sichqonlar mushuklarni yomon koʻradi. Lekin birlashmaganlari bois doim qurbon boʻlaveradi

VAZIFAM


Таъкидлашдан чарчамайман, ишларнинг энг қийини халқларни ўзгартириш. Ҳукуматларнинг ўзгаришига келсак, агар халқлар буни хоҳласа, улар ўзидан-ўзи ўзгаради.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
MubashshirAhmad

Juda ham chuqur mazmunga ega jumlalar....

VAZIFAM


Nuriddin Zankiy, Salohiddin Ayyubiy, Hayriddin Barbarossa kabi ajdodlari qolib Ronaldo va Messi kabi foydadiz kimsalardan bahs quradigan ummat xorlikka mahkumdir !

VAZIFAM


Халқ ўз қаҳрамонларини билиши керак

Фуқаро Ғайрат Дўстовни майда безориликда айблаб, уни 15 суткага қамаган Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани суди раиси Дурдона Дадаханованинг иш фаолиятидан кичкинагина лавҳани эътиборингизга ҳавола этаман, фақат тўлқинланиб кетманг!

Судья хоним 2016 йилнинг 8 сентябрь куни жиноят иши ҳужжатларда бирорта ишончли далил бўлмаса-да, судланувчи Ю.С.ни чамаси 4 кг. "опий" гиёҳвандлик моддаси муомаласи билан боғлиқ ўта оғир жиноятларни (ЖКнинг 25,273-м 5-қ, 28,246-м 2-қ) содир этганликда айблаб, узил-кесил ўташ учун 18 йилга озодликдан маҳрум қилиб юборган эканлар.

Судланувчи 2016 йилнинг 18 мартидан 2017 йилнинг 5 майига қадар жазо муддатининг бир йилдан кўпроғини ўтади.

Ўша пайтдаги амалда бўлган тартибга кўра, суднинг кассация инстанцияси ҳукмни бекор қилиб, ишни Олмазор туманига юборди. Олмазор тумани суди судланувчи Ю.С.нинг содир этилган жиноятларга умуман дахли бўлмаганлиги боис уни тўлиқ оқлади.

Жиноят ишлари кўрилишида Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази ходимлари ҳам иштирок этган.

Билгичлардан сўрасам, ҳатто бизнинг кодексларимизда ҳам адолатсиз ҳукм ва ноқонуний ҳибс учун жавобгарлик бор экан. Яъни, сизни кимдир ноҳақ қамаганлиги учун жавоб бериши керак экан, лекин опам негадир жавоб бермабди, ҳалиям ишлаяптилар, ғайратларни қамаб юрибди.

Мен бошқаларга ўхшаган ақлли ва қизиқувчан эмасман — қаҳрамонларимнинг шахсий ҳаётига қизиқмайман. Судья хонимнинг шахсиятини, унинг оиласи билан боғлиқ маълумотларни ёзмаганим учун айбламанг, илтимос!

©Abdurrahmon Tashanov

VAZIFAM




Биз доимо буюгига интиламиз ва ўшани кўрамиз. Ўнг тарафда каттагина юк мошинаси турибди, Сиз унга эътибор ҳам қилмадингиз.

©Салоҳиддин Тожиддин ўғли

VAZIFAM


Hayotimdagi eng hayratlantirgan faktlarimdan biri bu – inson tanasidagi hujayralar soni taxminan 37 trillion ekanligi va ularning har biri o'z vazifasini anniq bajaradi. Bundan ham qiziqrog'i, har bir hujayra ichida DNK mavjud bo‘lib, u 3 milliardga yaqin "harf"dan tashkil topgan. Bu "kod" insonning butun genetik ma'lumotini saqlaydi. Shunday mukammallikni ko‘rib,Alloh bizni qanchalik mukammal hamda  tabiat va hayotning naqadar murakkab va mo‘jizakor ekanligi hayratda qoldiradi.

VAZIFAM


Eng yaxshi komunist bu o‘lgan komunist.

Rais Abdulloh Chatli.
©Turakurgoniy

Kommunizmdan nafratlanaman....

VAZIFAM


Ғайрат Дўстов озод бўлди. Тўғри, бу адолат тантанаси эмас, ночорликдан чиқарилган қарор. Чунки судя ҳуқуқбузурликда айбланган инсоннинг нега "Панелний"дан эмас, Тошкент шаҳар ИИББдан олиб келинганига ҳуқуқий баҳо бермади; унинг ҳақли танқид ортидан қамалганини айб деб билди ва "Қилмишингиздан пушаймонмисиз?" – деб сўради. Охирида эса Ғайрат Дўстовни оқламай, шунчаки, бугунгача қамоқда ўтирган 8 кунини унга ҳукм санаб, қолган 7 кунни ўташдан озод қилиб юборди.

Майли, бу ҳолатларни қачондир судялик ўрнига ҳақиқатда лойиқ бўлган инсонлар ўрганиб, ўз баҳосини берар.

Энди Ғайрат Дўстов қамоқдалигида ундан олабўжи ясаган, эркин сўзи учун қамалганини била туриб, уни оиласи орқали бадном қилишга зўр бериб чиранган ёлланма шахслар – блогер ва лўттивозлар, нашрлар – турли Телеграм каналларни бир рўйхатга тизиб қўйиш керак. Чунки булар буюртма берилса, исталган инсонни балчиққа белашга тайёр бўлган, "Бос!" – деса, олкишлаб югурадиган лайчалар тўдасидир.

Кимнинг ким эканлигини билиб олсак, шунга қараб тадоригимизни кўрамиз. Қолаверса, халқ ҳам ўз "қаҳрамонлари"ни билишга ҳақли.


Musannif Adham©️


VAZIFAM


Билиб туриб ўқимаган намозингни “ҚАЗО” дема!

Унутма, ўзини автомобиль остига ташлаганга “ФАЛОКАТГА УЧРАДИ” дейилмайди, балки “ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ” дейилади...

© BURHON UZ

VAZIFAM

20 last posts shown.