Ушбу умматнинг солиҳлари ҳар бир муҳим ишни бомдод намозидан кейин бошлашга ҳарис эдилар. Бунда бомдодни ўтказиб юбормасликни мақсад қилар эдилар. Чунки унинг вақти қисқа. Тонгнинг баракасидан умид қилар эдилар. Қолаверса, намозларида бошлаётган ишлари учун Аллоҳдан ёлвориб ёрдам сўрар эдилар. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу доим жангга бомдод намозидан кейин кирар эдилар. Машҳур мусулмонлар саркардаси Юсуф ибн Тошфин раҳимаҳуллоҳ Залақо воқеасида мусулмон аскарлар билан бомдод намозини адо этганидан сўнг жангга кирган эди. Қутз раҳимаҳуллоҳ Айнул Жолутда бўлиб ўтган мўғулларга қарши жангга бомдод намозидан кейин киришган. Улар ишларини тонгги соат бешга ёки тонгги соат олтига ёхуд еттига белгиламаганлар, балки ишларини бомдод намозига боғлиқ ҳолда режалаштирар эдилар. Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир.
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz