Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни муносабати билан Ўзбекистон олима аёллари форумида иштирок этди.
Саида Мирзиёева ушбу тадбирдан фотосуратларни ўз саҳифасида эълон қиларкан, Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизини аёллар ташкил қилишини эслатиб ўтди:
“Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади. Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз!”, дея қўшимча қилган Президент ёрдамчиси.
Telegram