Mamur Bayonov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


📲 facebook.com/bayonoff
📲 instagram.com/bayonoff.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди

Қайд этилишича, суҳбатда тез ўзгараётган воқеликларни инобатга олган ҳолда АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

“Шунингдек, аёллар учун имкониятлар яратиш, таълим соҳасини яхшилаш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдик”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда.

Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда ноқонуний диний жамоат фош этилди

Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.

Telegram


Трампнинг ёнида Илон Маскнинг ўғли — Х Æ А-12. У 4 ёшда.

Буни қарангки, боланинг исмида маънода бор экан:

X — математик ўзгарувчи, номаълум сон;
Æ — “эльф” ёзувидаги Ai ҳарфларининг ёзилиши. Граймснинг (боланинг онаси) сўзларига кўра, бу муҳаббат ва/ёки сунъий интеллект (Artificial Intelligence) маъносини англатади;
A-12 — Lockheed SR-71 разведка самолётининг аввалги модели бўлиб, Граймс ва Маскнинг севимли ҳаво кемаси.

АҚШ президенти болани “юқори IQ’га эга ажойиб йигитча” деб мақтади.

Telegram


Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайдиҚонун Сенатда кўриб чиқилмоқда.

Telegram


Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.

Telegram


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни муносабати билан Ўзбекистон олима аёллари форумида иштирок этди.

Саида Мирзиёева ушбу тадбирдан фотосуратларни ўз саҳифасида эълон қиларкан, Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизини аёллар ташкил қилишини эслатиб ўтди:

Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади. Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз!”, дея қўшимча қилган Президент ёрдамчиси.

Telegram


Apple компанияси iPhone ва iPad қурилмалари учун дастурий таъминот янгиланишини чиқарди.

Бу янгиланиш iOS операцион тизимидаги хавфсизлик заифлигини бартараф этади. Ушбу заифлик ёрдамида фирибгарлар фойдаланувчи маълумотларини USB Restricted Mode (USB чекланган режими) фаол ҳолатдаги қулфланган қурилмадан олишлари мумкин эди. Янгиланиш ушбу хавфни олдини олиш мақсадида чиқарилган.

Telegram


“Time” журнали муқовасига Илон Маскни Америка президентининг креслосида ўтирган ҳолда жойлаштирди.

Telegram


Президент матбуот котиби:

— Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

Telegram


Шавкат Мирзиёев:

Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади.

Telegram


Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

Telegram




Транспорт инфратузилмаси бўйича тақдимот

Telegram


Мудофаа масалалари бўйича йиғилиш

Telegram


Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш

Telegram


Тасвирлар кишининг руҳияти ва мақсадини ёрқинроқ акс эттиради. (с)


АҚШ савдо урушини бошлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Канада ва Мексикадан АҚШга импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди. Хитойдан келтирилаётган барча товарларга ҳам 10 фоизлик бож қўлланилади.

Аввалроқ Трамп мазкур қарорни ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан изоҳлаган эди.

Бунга жавобан Канада АҚШнинг 155 млрд доллар қийматидаги товарларига таъсир қиладиган 25 фоизлик қарши тарифларни эълон қилди. Мамлакат бош вазири таъкидлашича, "АҚШга кириб келаётган фентанилнинг 1 фоизидан камроғи Канададан келади. АҚШга кириб келаётган ноқонуний муҳожирларнинг 1 фоизидан камроғи Канададан ўтади. Канадага қарши савдо чоралари одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамкорликда ишлашнинг яхши усули эмас".

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум бунга жавобан ҳам тариф, ҳам нотариф чораларни жорий этишини ваъда қилди, аммо ҳозирча тафсилотларни маълум қилмади.

Хитой АҚШга қарши "ноқонуний иш услублари" учун ЖСТга шикоят қилишини ва ўз ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қарши чоралар кўришини билдирди.

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Qani yana qaytib kelsa 18 yoshim...

Telegram


#Инфографика

Telegram

20 last posts shown.