⚡️Давлат томонидан берилган имтиёзни ўзлаштириш учун турли ташкилот амалдорлари тил бириктиришган
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Улар 17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат бўлган.
Хабарга кўра, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммаси асоссиз қайтариб олган. ( Аслида ҳеч қандай маҳсулот экспорт қилинмаган) Жами 24 млрд. 580 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Тергов давомида 6 млрд. 808 млн сўм давлат ҳисобига ундирилди. Етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд. 300 млн сўмлик мол-мулк, жумладан 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шаҳобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компьютер жиҳозлари хатланган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor