Бир бўри бор эди, унинг ёнида катта қўйлар подаси яшарди. Ҳар куни бўри бир қўйни "тинчитарди".
Қўйлар ўрмонда қочиб юрар, бўри "қувлаган" қўйлар қўрқинчли тарзда бақирар, бу овозлар бошқа қўйларни ҳам қўрқитарди.
Шунда бўри ҳар бир қўй билан яккама-якка гаплашиб чиқибди:
"Сен ҳеч нарсадан қўрқма, мен фақат ахмоқ қўйларни ўлдираман ва ейман, сен эса менинг ягона дўстимсан – энг яхши дўстим".
Бу суҳбатдан кейин қўйлар тинчликда ўтлаб юраверишадиган бўлишибди ва энди улар бўридан қочишмасди.
Бўри навбатдаги қўйни ўлдирганда, бошқа қўйлар шундай деб ўйлашарди: "Яна бир ахмоқ қўйни ўлдиришибди, лекин менинг энг яхши дўстим бўри, қўрқишга ҳожат йўқ".
Қўйлар бахтли эдилар.
Бўри улардан бирининг олдига келиб, шундай дебди: "Эй менинг энг яхши дўстим, ахмоқ қўйлар ҳақида гаплашмаётганимизга анча бўлди, юр шу хақида бафуржа гаплашамиз ". Ўлим тез бўлди, қўй нима бўлганини тушунмай хам қолди.
Бўри ҳар бир қўйнинг ўзига бўлган ишончини кўтарди, улар хавотир олишни тўхтатиб, хотиржам ўт ея бошлашди. Бунинг оқибатида уларнинг гўшти янада мазали бўлиб борарди.
Энг қизиғи шундаки, қолган қўйлар бўрига хатто ёрдам бера бошлашибди – агар ҳаддан ташқари ақлли қўйлар бўрининг аслида кимлигини сезиб қолса, "бўрининг энг яхши дўстлари" ўша қўйнинг ғалати хатти-ҳаракатлари ҳақида бўрига хабар беришарди, эртаси куни бўри ўша қўйни еб қўярди.
Ҳар бир одам сўзларга эмас, амалларга кўпроқ ишониши керак.
Ҳар кимда шундай хусусият борки – биз эшитгимиз келган нарсаларни эшитамиз, қолганини эса эътиборсиз қолдирамиз. Қўй терисини ёпинган бўри бўлмиш овчини ўз вақтида пайқаш муҳим!
Игумен Саватий Собко
💎👍OLTINSOY YANGILIKLARI
Tumanimiz va dunyo yangiliklaridan birinchilardan bo‘lib xabardor bo‘ling!
https://t.me/matbuotuzbek🌹🌴🪺Elektron kutubxonamizga a'zo bo‘ling va uni to‘ldirishga o‘z hissangizni qo‘shisng!!!
https://t.me/+AnJ2SNdMcvsyMDRi