Forward from: Edu.uz
"Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга мурожаат" номли видеомурожаат юзасидан расмий баёнот
Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқларидаги мазкур видеомурожаатда “Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга мурожаат йўллаяпман. Хорижда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга доир қарорда чалкашликлар мавжуд. 10-15 кун қолганда имтиҳон бўлади деб эълон қилишди. Ҳолбуки, бундай муҳим қарорлар камида бир йил олдин эълон қилиниши керак. Бу борада саволллар кўп, аммо уларга тизим вакиллари ҳам жавоб бера олмаяпти”, деган фикрлар билдирилган.
Мурожаатчи бу фикрлари билан айни қабул жараёнининг қизғин дамларида хориждан ўқишини кўчириш истагида бўлганларнинг кўнглига ғулғула солиб, асл мақсадларидан чалғитмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур фикрлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 23-бандига кўра хорижий олий ўқув юртлардан ўқишини Республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари ўқиши кўчирилаётган олий таълим муассасаларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топшириши белгиланган.
Шунга кўра бугунги кунга қадар хориждан ўқишини кўчириш истагини билдирганлар махсус комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма (ёхуд касбий (ижодий) имтиҳон) шаклидаги синовлардан ўтказиб келинган.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 22 июнда ПҚ–5157-сон билан тасдиқланган қарорга мувофиқ хориждан ўқишни кўчириш учун талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари бўлиб ўтади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Бундан кўринадики, шу кунга қадар хориждан ўқишни кўчириш бўйича имтиҳонлар фақат олий таълим муассасалари томонидан ўтказилган бўлса, 2021 йилдан бошлаб эса синовлардан ўтишда шаффофликни ошириш ва очиқликни таъминлаш мақсадида касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасалари томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда видеомурожаатчининг “10-15 кун қолганда имтиҳон бўлади деб эълон қилишди” деган фикри асоссиз эканини, ўқишни кўчириш бўйича имтиҳонлар бундан олдинги йилларда ҳам ўтказилганлигини англашимиз мумкин.
Шу ўринда ўқишни кўчириш билан боғлиқ ўзгаришлар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов томонидан «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасидаги очиқ мулоқотда айнан жорий йилда ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари Давлат тест маркази томонидан олинсагина турли коррупцион ҳолатларнинг олди олиниши мумкинлиги таъкидланган эди.
Шунингдек, Президентнинг ПҚ–5157-сон қарори эълон қилинганидан сўнг мазкур қарор мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ташкил этилган матбуот анжуманида ва турли медиа тадбирлар доирасидаги журналист ва блоггерлар билан бўлган онлайн мулоқотларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда мутахассислар томонидан мазкур масала юзасидан кўплаб саволларга жавоб берилди.
Бундан ташқари бугунги кунда олий ва ўрта махсус таълим тизимига доир савол, таклиф ва тавсиялар учун Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси 'https://t.me/eduuz/5203)' rel='nofollow'>ишга туширилган. Ушбу мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволлар юзасидан жавоблар Eduuz расмий телеграм канали орқали мунтазам равишда бериб борилмоқда.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!