ЖАННАТМАКОН ГЎША
Дам олиш кунлари ҳамкасб, қадрдонлар тўрт киши бўлиб, Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган “Зомин миллий табиат боғи”га саёҳатга бордик. Бу ердаги манзараларни кўриб, ҳайратга тушдик. Швецария манзараларини мақташади, лекин бу манзил унданда гўзал.
Икки тарафи улкан ўрмонзор бўлган кўча бўйлаб борар эканмиз, бу ернинг соф ҳавосидан баҳри дилимиз очилди. Нафас олишимиз енгиллашиб, руҳимиз тетиклашди. Табиатига мафтун бўлмасликнинг иложи йўқ. Бу ернинг чиройини сўз билан тарифлай олмаймиз. Буни келиб кўриш, завқланиш керак. Ҳавонинг тозалигидан жуда олисларни ҳам кўра оласиз. Жаннатмакон гўша.
Зомин миллий табиат боғи доим назоратда. Бу ерга кириш учун ҳозирда 18 минг 750 сўм тўлов қилинади. Тўлов қилинган харид чеки бир кун давомида амал қилади, сақлаб қўйган маъқул.
Боғ ҳудуди бўйлаб кириб борар эканмиз улкан тоғ, дараларга гувоҳ бўласиз. У ердаги ям-яшил арчазорларни айтмайсизми... Бу ерда хато 700 ёшдан ошган мевали, манзарали дарахтлар борлигини эшитдик. Яна бир жиҳат, йўл-йўлакай тозаликни сақлаш ва ободончиликка эътибор қаратишга даъват этилган ёзувларга кўзингиз тушади.
Асосий йўл бўйлаб машинада тоғнинг чўққиси томон ҳаракатда давом этдик. Йўл жуда зўр таъмирланган, теккис. Йўлнинг икки четида сайёҳлар учун дам олиш масканлари жудаям шинам қилиб қурилган. 20-30 км юқорига томон ҳаракатланиб, “Зомин дор йўли” автотураргоҳида тўхтадик. Бу ерда келган сайёҳатчилар табиатни юқоридан пақирча (канатка)да 2,2 км масофани 70 минг сўм эвазига тамоша қилишлари мумкин. Бироз бу ерда бўлдик ва уловимизда 15 км ҳаракатланиб, энг чўққи қисмига етиб келдик. Бу манзилда икки тоғ орасидаги жарнинг устига кўприк қурилган. Кўприкнинг узунлиги 315 метр, чуқурлиги эса 155 метрга тенг. Тўртовлон кўприкдан юриб ўтишни уйдан чиққанимиздаёқ ният қилган эдик. Кўприкдан ҳаракатлана бошладик, бироз ҳаяжонли, лекин уддаладик. Кўпчилик борганлар 10-15 метр юриб, ортига қайтворишяптида. Кўприкдан ўтиб, тоза ҳавода суҳбатлашдик, барча чарчоқлар чиқиб кетди. Бу ерга узоқ йўл, довонлар ошиб келганимиздан афсусланмадик.
Юртимизда бундай жойлар кўп. Фақат эшитмай, имкон топилганда вақти-вақти билан бориб туриш керак экан.
Раҳматилло ШОДМОНОВ,
Аҳмаджон РАҲМОНҚУЛОВ,
“Марказий Фарғона” мухбирлари.