"Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Туманимиздаги янгиликларни онлайн кузатиб боринг! Веб-сайт: markaziyfargona.uz
– интервьюлар,
– энг сўнгги янгиликлар
Боғланиш
тел: +99890-272-34-19;
+99897-501-39-40.
Бухгалтерия +99891-117-50-01

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


📊 O‘zbekiston Respublikasining doimiy aholisi soni

🏢 Milliy statistika qo‘mitasi ma’lumotlariga ko‘ra, 2025 yil 1 yanvar holatiga O‘zbekiston Respublikasining doimiy aholisi soni 37,5 mln kishini tashkil etdi.

✅ Yillar kesimida O‘zbekiston Respublikasining doimiy aholisi soni (1 yanvar holatiga):

1920 yil – 4,4 mln kishi

1930 yil – 4,9 mln kishi

1940 yil – 6,6 mln kishi

1950 yil – 6,2 mln kishi

1960 yil – 8,4 mln kishi

1970 yil – 11,8 mln kishi

1980 yil – 15,8 mln kishi

1990 yil – 20,2 mln kishi

2000 yil – 24,5 mln kishi

2010 yil – 28,0 mln kishi

2020 yil – 33,9 mln kishi

2025 yil – 37,5 mln kishi


Мени йиғлатган иборалар...Ота ким?

Магистр талабаларига бир савол берилди. "Ота ким?" Жавоблар ҳар хил; чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.
Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди.
Ота...
Сен уни катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг..
Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг..
Кийимини кийиб воқор сезардинг..
Машинасини калитини беришини сўрардинг. Ўзингни уни ўрнига қўйиб ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг. Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё телефон орқали гаплашиш унга ортиқча харажат бўлиб, яна қийинчилик келтириши билмасдинг.
Яна хотиржамгина:
- Дада, келишингизга менга қулпнай шарбатини олиб келинг, - дердинг.
- Жоним билан болам, онангни қийнамагин -а? - деб жавоб берарди. Уйга иш, ҳавонинг иссиғ -у совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг "буюртма"нгни эсидан чиқиб қолса, келиши билан:
- Дада шарбат қани? - дердинг. Табассум қилиб, чарчоғини ҳам унутиб, сенинг «бемаъни» талабингни жойига келтириш учун чиқиб кетарди.
Бугун эса....
Бугун сен улғайдинг.
Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолган бўлгани учун..
Либослари, нарсалари, ўртоғларингга бир пайтлар мақтанганнинг мошинасидан ирганасан, менсимайсан. Чунки энди сени у нарсалар қизиқтирмайди. Отангни қарашлари эса, сеникига мос келмай қолди.
Оғайниларингдан ўзингча хижолат қилиб, уларнинг олдида отангни қилган ҳаракатлари сени аччиғингни келтиради, асабларингни бузади.
Кечиксанг сендан хавотир олиб қўнғироқ қилса, сенинг юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга қўймаганидан нафратланиб кетасан. Агар кўнгли хавотирдан жойига тушмай такрор ва такрор қўнғироқ қилса, унга жавоб қилмай қўяқоласан.
Уйга кеч қайтсанг, масъулиятсизлигинг учун койийди. Сен эса ғазабдан ёнасан. У эса буни билса ҳам оиланинг боши, ҳар бир бошлиқ ўз қўл остиданилардан масъул эканлиги учун тарбиялашдан тўхтамайди.
Унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан қалбини эзасан, унга берган жавобларинг, бақиришларингдан жим бўлиб қолади. Қўрққанлиги учун эмас, балки сени яхши кўргани, сенга мурувват қилганидан.
Кечагина, ёшлик чоғида сени елкасига кўтариб, опичлаб юрарди.
Бугун эса, сени бўйинг уникидан баланд, уни қўлидан ҳам ушлашни хоҳламайсан.
Кечагина гапиришни билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қиналиб хатолар қилардинг..
Бугун эса, ҳеч ким сенга «жим» дея олмайди.
Қанчалик малол келтирмасин, у сенинг отанг, унутдингми ёки?
Болалигингда сени тентакликларинг, эркалигинг, жинниликларингни кўтарганидек, сен ҳам уни қариган чоғида, беморлигида келтирадиган машаққатларига мамнуниятла бардош бер. Унга марҳаматли бўл.
Сендан бошқалар, отаси йўқлар отасини яна бир бор кўришни орзу қиладилар.
Мендан: «Кимни яхши кўрасиз?» деб сўрашди. Айтдим: «Менга 9 ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони (соғлиги) эвазига мени тарбиялаган, «ОДАМ» бўлишим учун кечани кундузга улаган инсонни» дедим.
Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб қоладилар.
Ҳаммадан узр сурайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга ўхшамайди.
Эй Роббим, вафот этган оталарни кечир. Раҳматинг, жаннатингла қаршила.
Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, умрини тоатингда узайтир, ғамларини кетказ, ўзи кутмаган тарафидан ризқлантир, унга Ўз раҳматингни ёғдир, гуноҳларини кечир, жаннатингга кирадиганлардан қил!


Китобга ошно авлод – ёруғ келажак гарови

Бугунги кунда ёш авлодни китобхонликка ошно этиш, уларда мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш устувор вазифалардан бирига айланмоқда.
Мактабимизда "Бир ҳафтада бир китоб" акцияси доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Акция доирасида мактаб кутубхонасида китоб ўқишни тарғиб қилувчи учрашувлар, баҳс-мунозаралар ва китобхонлик соатлари ташкил этилмоқда. Ўқувчилар ўртасида бадиий асарларни таҳлил қилиш, ўқилган китоблар асосида иншолар ёзиш, сахналаштирилган чиқишлар тайёрлаш каби ижодий машғулотлар йўлга қўйилди.
Шунингдек, ҳар ҳафта фаол китобхонлар аниқланиб, улар эътироф этилмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилмоқда. Мактаб ўқитувчилари ва кутубхона ходимлари ўқувчиларга китоб танлашда ёрдам бериб, уларнинг мустақил мутолаа қилишларини қўллаб-қувватлашмоқда.
Акция давомида нафақат бадиий адабиёт, балки илмий-оммабоп ва тарихий асарлар ҳам ўқувчиларга тавсия этилаётгани эътиборга молик. Бу эса ёшларнинг дунёқараши ва тафаккурини кенгайтиришга, маънавий камолотига хизмат қилади.
40-мактаб жамоаси мазкур акцияни нафақат таълим муассасаси доирасида, балки ота-оналар иштирокида ҳам давом эттиришни режалаштирмоқда. Чунки китобхонлик маданиятига оилавий муҳитда асос солинса, унинг самараси янада юқори бўлади.
Шундай экан, "Бир ҳафтада бир китоб" акцияси нафақат ёш авлоднинг китобга бўлган меҳрини кучайтиришга, балки билимли, маърифатли ва заковатли ёшларни тарбиялашга хизмат қилади. Китобхонлик маданияти жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Дилабза РАҲИМОВА,
40-мактаб кутубхоначиси.




Мен англаган ҳақиқат.

Шуни англадимки,икки кимсадан масофа сақламоқ керак !
Доим олқишлагандан.
Доим танқид қилгандан.
Чунки ҳеч ким доимий олқишга ёҳуд танқидга арзимайди.

Латифхўжа ЭШОН


Kitobga mehr – ilmga yo‘l

33- umumiy o‘rta ta’lim maktabida 4-sinf o‘quvchilari o‘rtasida “Bir haftada bir kitob o‘qish” aksiyasi doirasida qiziqarli tadbir tashkil etildi. Ushbu aksiya davomida o‘quvchilar o‘qigan kitoblarini chiroyli bayon qilib, bir-birlari bilan fikr almashdilar va bilimlarini sinovdan o‘tkazdilar.

Tadbir davomida o‘quvchilar o‘qigan asarlari haqida qiziqarli tarzda so‘zlab berdilar, qahramonlarning fe’l-atvori, voqealar rivoji va hikoyaning ma’naviy jihatlari haqida o‘z fikrlarini bildirdilar. Bu orqali bolalar nafaqat mutolaaga bo‘lgan qiziqishlarini oshirishdi, balki nutq mahoratini rivojlantirish, fikrlarini aniq va lo‘nda ifodalash ko‘nikmalarini ham shakllantirdilar.

Shuningdek, tadbir davomida zakovat o‘yini ham tashkil etildi. Unda o‘quvchilar turli kitoblarga oid savollarga javob berib, o‘z bilimlarini sinab ko‘rdilar. Bellashuv qizg‘in va sermazmun o‘tdi, barcha ishtirokchilar faol bo‘lishdi. Eng faol va zukko o‘quvchilar rag‘batlantirilib, ularga esdalik sovg‘alari topshirildi.

Ushbu aksiya o‘quvchilarning mutolaaga bo‘lgan mehrini oshirish, ularning dunyoqarashini kengaytirish va fikrlash qobiliyatini rivojlantirishda muhim ahamiyat kasb etdi. Kelgusida ham bu kabi tadbirlarni muntazam tashkil etish rejalashtirilgan.

Sohibaxon Maqsudova,
33-maktab kutubxonachisi.








“ВАҲИМА КЎТАРИШГА АСОС ЙЎҚ”

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хитойликлар кўпайиб кетаётгани ҳақида турли хабарларлар ҳар хил кўринишда талқин қилинмоқда. Баъзи ахборотларда гўёки Ўзбекистон ерлари Хитойга ўтиб кетаётгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Ана шу хабарларни тармоқлар орқали кенг аудиторияга тарқатаётганлар ҳатто мазкур жараёнда Ўзбекистон ҳукуматини ҳаракатсизликда ва чорасизликда ҳам айблашмоқда.

Мазкур хабарлар юзасидан ҳукуматнинг муносабатини билиш мақсадида Platina.uz Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов билан боғланиб, изоҳ олган.

“Ҳозир бутун дунёда инвестицияларнинг кўчиши кузатилмоқда
Мамлакатга кўплаб сармоядорлар кириб келмоқда. Албатта, бу ривожланаётган давлат учун нормал жараён.

Қолаверса, мамлакатимизга нафақат Хитой, балки бошқа давлатлардан, масалан, Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Малайзия кабилардан ҳам кўплаб инвесторлар ҳамда тадбиркорлар келиб, фаолият юритмоқда.

Шу жумладан, ўзбекистонлик тадбиркорлар ёки мигрантлар турли давлатларда, хусусан, Хитойда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозир дунёнинг исталган мамлакатида ўзбек маҳаллаларидан тортиб, ўзбек тилида ёзилган номлари магазин ва миллий ошхоналаригача топиш мумкин.

Хитой масаласига келсак, аҳоли сони бўйича дунёда етакчи, ҳатто Ғарбий Европа, Шимолий Америкада катта диаспоралар бор. Лекин ҳеч ким уларнинг хавфи борлиги тўғрисида гапирмайди. Шундай экан бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳуддики марказлашган ҳолда учинчи томоннинг манфаати билан бошқарилаётган манипуляцион компанияга ўхшайди. Шунинг учун юртдошларимиздан провокаторларнинг турли манипуляцияларига ишонмасликни сўраймиз.

Хитой Ўзбекистоннинг тарихий ва яқин ҳамкори ҳамда стратегик шеригидир. У бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизни ҳурмат қилади ҳамда қатъий қўллаб-қувватлайди. Ҳатто бу бўйича алоҳида шартнома ҳам имзоланган. Яъни, бундан ваҳима кўтаришга асос йўқ.

Яна бир мисол: Ўзбекистонда таҳсил олаётган талабалар орасида ҳиндистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бугунги кунда, агар адашмасам, олти минг нафардан зиёд ҳиндистонлик айнан Ўзбекистон ОТМларида таҳсил олмоқда. Лекин бу дегани Ўзбекистонни ҳиндлар эгаллаб олади, дегани эмас-ку!

Қайтараман, Ўзбекистон аввалгидек ёпиқ давлат эмас. Одамлардан бироз тоқатли бўлишни, турли хил ёлғон ёки провокацион ахборотларга учмасликни сўраймиз”, деди
Бекзод Ҳидоятов.

@platformauzb




ТОЛСТОЙНИНГ СЎНГГИ КУНИ
(Турли хабар ва маълумотлар асосида тайёрланди).
Бир минг тўққиз юз ўнинчи йилнинг тунида барча осуда уйқуда ётган пайтда деворга осилган соат учга бонг урди. Лев Николаевич ўрнидан турди ва сўнгги бор хонага назар ташлади. Унинг кўзи ўзининг қадрдон иш столига тушганда беихтиёр энтикиб, ўша томон юрди. Стол устида ҳар доимгидек қоғоз ва қалам ёзишга шай турарди. У курсига ўтириб қўлига қалам олдида, қоғозга шундай сўзларни битди. “Қирқ саккиз йиллик мен билан ўтган ҳаётинг учун миннатдорчилик билдираман ва неки гуноҳим бўлса кечиришингни сўрайман. Ўз навбатида мен ҳам сени чин кўнглимдан кечираман”.
Лев Николаевич йигирма саккизинчи октябрда ёстиқдоши Софья Андреевнанинг номига ёзган бу хатида у оиласи билан илиққина хайрлашган ва бундай дабдабали шароитда ортиқ яшай олмаслигини ёзган, ҳақиқий христиан сифатида узлатга чекинган эди.
Ташқарида отбоқар отларни эгарлаб қўйганди. Толстой отга минди. Улар Ясная Полянадан Звасекат темир йўли бекати томон йўл олишди. 28 октябрда газета сотувчилари дунёнинг йирик шаҳарлари кўчаларида саксон икки ёшли адиб ўз уйини тарқ этганлиги ҳақидаги хабарни тарқатишаётган пайтда кекса адиб одамларга лиқ тўла учинчи класс вагонида кетиб борарди. Одамларнинг шовқин сурони, дим ҳаво, вагон ғилдиракларининг тарақа-туруқи Толстойнинг асабини баттар қаҳшатарди. Поезд Козельскка етиб келганда Лев Николаевичнинг аҳволи анча оғирлашиб, поездан тушиб қолишди. Улар ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамай вакзалдан унча узоқ бўлмаган Оптина Пустинь ибодатхонасига бир амаллаб етиб боришд. Шу ерда тонг оттиришди. Эрталаб ибодатхонадан чиқиб Шамординога йўл олишганда ҳаво совиган, ёмғир эса майдалаб ёғарди. Толстой шамоллади ва бу шамоллаш унинг ҳаётида сўнггиси эди.
Шамординода ёзувчи Маковицкий, кейинчалик унга қўшилган адибнинг қизи Александра Львовна билан кичкинагина меҳмонхонага жойлашишди. Лекин бу ерда ҳам узоқ қолишолмади. Растовга етиб олиш учун йўлга тушишди. Афсуски, бу пайтда Толстойнинг аҳволи ўта оғир эди. Истима чиқарди. Биринчи бекатдаёқ поездан тушиб қолишди. Ёзувчини аёллар хонасига олиб киришди. Докторга одам жўнатишди. Дори-дармон қилишди. Бироқ йўлни давом эттириш имкони бўлмади. Бунинг устига касал, дардга чалинган ёзувчини ётқизадиган жой ҳам йўқ эди. Бекат бошлиғи Толстойга ўз уйини таклиф қилди. Ёзувчининг хасталангани, аҳволи оғир эканлиги шу куниёқ дунёга овоза бўлди. Астопово бекати бир кечада Россиянинг жаҳонга машхур марказига айланди. Бу вақтда Лев Николаевич барчанинг юрагини эзиб, бекат бошлиғининг уйида ётарди. Истимаси гоҳ кўтарилиб, гоҳ тушар, айрим пайтлар истима кўтарилганда ёзувчи хушдан кетарди. Шифокорлар ўпка икки томонлама шамоллаган деган ташҳез қўйишди. Москвадан иккита профессор келди. Астапово бекатига ўрнатилган телеграф орқали деярли ҳар соатда Толстойнинг аҳволи ҳақида бутун дунёга ахборот бериб турилди.
Эрталаб телеграфчи аёлга Толстойнинг ўлими ҳақидаги хабарни олиб келишди. “Йўқ, мен бу хабарни тарқатолмайман. Уч кундан бери у ҳаёт деб, дунёга хабар бераётган эдим, бутун дунё менга ишонарди. Эндиликда бу хабарни маълум қилишга менинг кучим етмайди, - деди. Хабарни бошқа аёл тарқатди.
Тобут Ясная Полянага олиб келинди. Засека бекатида тумонот одамлар тўпланганди. Улар марҳумни олиб келишларини кутиб, кечаси билан гулхан ёқиб чиқишганди. Оломон улуғ адибнинг жасади солинган тобутни Ясная Поляна чорбоғига олиб келишди. Тобут ортидан беҳисоб одамлар келишарди. Улуғ ёзувчининг жасадини ўрмонга дафн этишди. Гулчамбар ҳам қўйилмади, нутқ ҳам сўзланмади. Оила аъзолари, қариндош уруғлари марҳум билан лаҳад оғзида сўнгги бор хайрлашдилар. Чертков Толстойнинг ярим аср давомида тинимсиз ишлаб, дунёга ўлмас дурдоналар ҳадя этган кўрсаткич бармоғи, жон таслим қилганининг учинчи куни ҳам харакатда бўлаётганини кўрди. Аммо у нималар ёзаётганини ҳеч ким, ҳеч қачон билолмасди.
Лев Николаевичнинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитган подшо “Толстой буюқ санъаткор эди” дейишдан нарига ўтмади.


Фарғонада раҳбар аёллар улуши 32 фоизга кўтарилди

Мамлакатимизда аёллар қадрини улуғлаш, эъзозлаш, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/696131

ЎзАдаги мазкур мақоладаги суратда ёзёвонлик меҳнат фахрийси Дилбархон Шерматова.





15 last posts shown.