ОТАЛАРГА ЭНГ КАТТА СОВҒА
Болаларим мендан туғилган кунингизга нима совға қилайлик деб сўраганларида худди отам менга айтган гапни такрорлайман: “Хонадонимизга тинчлик ва хотиржамлик совға қилинглар”. Болалигимда отамнинг бу жавоби ғашимни келтирарди, ҳеч бўлмаганда “менга папирос чекадиган трубка совға қил” деган гапни эшитгим келарди. Ўзим ҳам ота бўлганимдан сўнг отамнинг гапида қанчалик катта донишмандлик борлигини ҳис этдим. Отам бор-йўғи мен яшаб турган уйим ва бу уйда мен билан бирга яшаётганлар ҳақида ўйлашим, уларга ғамхўрлик қилишим ва хонадонимизда тинчлик-хотиржамлик бўлишини истаган экан холос.
Билл Мюррей, актёр ва кинорежиссёр
Жалолиддин Сафоев таржимаси