Қонунлар ҳаммага бир хил эмасми?
Бу саволни бекорга мавзу қилиб қўймадим. Биз шу даражага етиб келдик-ки, юртда инсондек яшаш учун ё заринг ё зўринг бўлиши керак.
Жиноят ишини қўзғатиш айрим пайтларда буюртмачи ва қурбоннинг жамиятдаги мавқеига қараб бўлмоқда.
Масалан, 2023 йил декабрда эълон қилинган Судьялар олий кенгашининг расмий ахборотида ФИБ Тайлоқ туманлараро судининг (махфий ҳужжатлар билан ишлашга рухсати бўлган) раиси Ж.Хамраев чет элга рухсатсиз чиқиб кетганлиги кўрсатилган эди. Лекин прокуратура идоралари унга нисбатан жиноят иши қўзғатишмади.
Ёки махфий ҳужжатлар билан ишлашга рухсати мавжуд бўлган Самарқанд вилояти ССБнинг собиқ бошлиғи Д.Джуманиёзов ҳам 2021-2023 йиллар давомида 8 марта махсус келишувсиз чет элга чиқиб келган. Тасодифни қарангки, унга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилмаган.
Бундай шахслар Ўзбекистонда кўплаб учрайди, лекин кимдир жавобгарликка тортилганлигини ҳеч эшитмаганмиз.
Лекин шундай биттагина шахс борки, онкологик касалликка учраган фарзандини даволаниш учун шошилинч равишда Россия Федерациясига олиб чиққанлиги учун Самарқанд шаҳар прокуратураси унинг устидан жиноят иши қўзғатган. ЖИБ Самарқанд шаҳар суди эса кўзини юмиб жазо тайинлаган.
Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов берган маълумотга ишонилса, 2018-2023 йилларда бунақаси бошқа ҳеч учрамабди....
ҲМҚОлар ўзларини охирги ҳукмни биз чиқармаймиз деб, Суд бизга қандай хулоса билан ДЕЛО келса шуни кўрамиз деб ўз ўзини овутар, аммо ҳар бирингиз юқоридаги саволга (агар бўлса) виждон билан жавоб беринг!
Унутманг ҳеч бир амалингиз жавобсиз қолиб кетмайди.
@manifestcanal