МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦

Сизни кимдир ёмон кўришига ягона сабаб, бу ўша инсон сизга ўхшашни жуда ҳам исташида...

Murojatlar uchun: @Xander_music1

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Йиғлайверма нодон юрагим,
Нолишларинг жонимдан ўтди,
Ахир сенга кўп айтган эдим,
Қани энди, ишқ қайга кетди?

Гусирладинг, қонинг кўпириб,
Синдиргудек қовурғаларни.
Энди оёқ остида туриб,
Кечирасан қандай уларни?

Қўй дедима, қўяқол дедим,
Тез ёмғирлар тинар дедим тез.
Энди кимлар раҳмингни ейди,
Минг ерингдан ёрилганинг кез.

Бечорама, бечорагинам,
Ютин энди сабрларингдан.
Муштдек жонинг эзиб қўйди ғам,
Кўз ёш оқди томирларингдан.

Берахмлар, золимлар улар,
Кафтларида бўлдинг ўйинчоқ,
Энди сени бир-бир нимталар,
Дунёдаги энг ўтмас пичоқ!

Соддагинам!
Ҳокисоргинам,
Ҳийлаларни ҳис деган шўрлик.
Қўйгин энди, кел, кўксимга қайт,
Кейин бу ерлардан кетайлик...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati




* * *


Оромларим сағир синчалак,
Камёб бўлган молдек таланди.
Ва мендаги осмондек юрак,
Тугмачадек ишққа алданди.

Дағирлайди даҳаним тинмай,
Қон қотади томирларимда.
Умид уйга киришга кўнмай,
Нон сўрайди тинмай бир бурда.

Кўнгил куюк, кемтик, хом сопол.
Жаранглари жим жим йўқолди.
Сабр, етар энди тугайқол,
Ҳисоблачи, қанча қарз қолди.

Шеърларимга сўз қилдим ғамни,
Кўзларимнинг бўлди қораси.
Бадном қилар мутлоқ одамни,
Мендақанинг битта донаси.

Тилишланар тунлари зулмат,
Кундузларнинг тўлғоғи кунда.
Мени туғса, ишқ туғар фақат
Ёки ясаб берар кукундан...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

1.9k 0 25 12 46

* * *

Қайтар мени ҳув аввалги ҳаётимга,
Севги деган сиёҳи бор юртга қайтар.
Кўнглим мени берилмаган бирон кимга,
Ношуд йиғлаб сирларини сенга айтар.

Қайтар мени...
Кетаётган йўлларим тўс,
Димоғимга настаринлар ифорин тут.
Билсанг агар ўтмишимда бир бўтакўз,
Унутилиш кераклиги бўлган унут.

Юр десангчи, юрақол де, йўлни бошла,
Қайсарилигим қиличини қинга қайтар.
Ўша юртда бир мубтало кўзин ёшлаб,
Йўлларимга бошин қўйиб дуо айтар.

Сабаб бўлгин, сабабчи бўл, бахтдан масрур,
Ишқ ўт ёққан қазонида қайнайин бир.
Бу ёлғизлик мени чайнаб ютмас, қурғур.
Ўлимини Хақдан сўраб ётган кампир!

Ишқдан қолган жароҳатлар оғримас ҳеч,
Фақат битмай қон томчилар то умрбод.
Ишонмасанг юрагимнинг докасин еч,
Кейин уни бирон юрак керакка сот!

Юр, кетайлик, севги яшар ўша юртга...

Малика Тавфиқ

03 06 2020


@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati

2k 0 32 13 41

СОҒИНДИМ...

Битта сўзли шеър ёздим бугун,
То тонггача уни ёдладим.
Ёнаяпман бе ўт,бе тутун,
СОҒИНДИМ...

Кўзларимнинг қорачиғидан,
Томчиларга айланди дардим.
Қийнаш учун яралганмисан,
СОҒИНДИМ...

Ишқим қанот,давонлар ошиб,
Ғурур қўйган қоядамидим.
Тупроқлардан пастроққа тушиб,
СОҒИНДИМ...

Орим кафан,номусим қабр.
Ютдим,сўзим эшитмас ҳеч ким.
Яратганим,ўзинг бер сабр,
С О Ғ И Н Д И М ! ! !

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Осмону фалакда икки Фаришта,
Тангри ҳизматида турарканлар шай.
Бири булутларда оларкан ором,
Бири учар экан эрта-кеч тинмай.

Шунда сўз қотибди бири-бирига:
- Нечун тиниминг йўқ, - биродар, айтгин?
- Ҳудога элтаман дуоларини,
Бандалар Оллоҳдан сўраган пайти.

Ўзинг айт, сен нечун бунда ётурсан,
Ердан олиб чиқмай дилномаларни?!
- Жавобим шул эрур, билсанг, биродар,
Мен элтишим керак ШУКРОНАЛАРНИ!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *


Келинг,
Уришмайлик бугун, шу сафар,
Бир гал "мен"имизни четга сурайлик.
Араз, гиналарни қувиб дарбадар,
Керагидан кўпроқ меҳр берайлик.

Эҳ, битта табассум неларга қодир,
Ширин каломга қул не-не ҳоқонлар.
Тўнини тескари киймасми ахир,
Меҳр, эътиборга мухтож одамлар.

Келинг, уришмайлик, бугун, шу сафар,
Ишқнинг бурчакда жим туришин кўринг.
Мен эркалик қилиб, лаб бурсам агар,
Мухаббатим ҳаққи минг бор кечиринг!

Биламан, йигитнинг ғурури баланд!
Уни эголмайди на ёр, на ағёр.
Тил ўлгур нималар деса, десину,
Кўнглимнинг минг битта узрлари бор!

Келинг, жим турайлик бугун бир марта,
Кибр кўчасини четлаб ўтайлик.
Сўзлар сўзлайверсин майли беш баттар,
Бизчи, кўнглимизга қулоқ тутайлик.

Кет деманг,
Бас деманг
Ҳудо асрасин!
Қаҳрли сўзларни сақланг қамоқда.
Ахир кўзларингиз мулойим, ҳазин,
Мен сени севаман,жоним демоқда!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *


Биз ҳеч кимни ярим йўлда қолдирмадик!
Бирга бордик то ўзлари истагунча.
Чақалар ҳам ярақлайди, фурсат келиб,
Мис юзидан тилла суви ўчмагунча!

Биз ҳеч кимни ярим йўлда қолдирмадик,
Баб-баробар ташлайвердик қадамларни.
Минг йил қадар умид билан излаб-излаб,
То сўнгича бизга ҳамроҳ одамларни.

Биз ҳеч кимни ярим йўлда...
Бу не тухмат?
Ўзингизку ўзингизга битган ҳукум.
Сиз томондан гар келмаса ишқ, мухаббат,
Ўзимизни севмаймизку сизлар учун.

Биз ҳеч кимни ярим йўлда қолдирмадик,
Таъналарнинг тошбўрони тешди танни!
Биласизки қози, ҳакам, қонуни бор,
Кўнгил дея аталувчи шу ватанни.

Биз ҳеч кимни ярим йўлда қолдирмадик.
Ҳабардормиз қайтар дунё ҳикматидан.
Бу юракда қўрқув деган бир туйғу бор,
Ҳузурида жавоб бермоқ фурсатидан!

Шундай экан дилозорлик бизларга ёт,
Бизни вайрон қилсалар ҳам билдирмадик.
Ўрнимизга қарор қилар гоҳо ҳаёт,
Биз ҳеч кимни ярим йўлда қолдирмадик!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati

2.4k 0 25 37 43

* * *

Қўрқманг!
Сизга асло тушмайди юким,
Ўзимдан ортмайди бошимдаги қор.
Мен энди қадримга йиғламай қўйдим,
Барига қўл силтаб қўйганларим бор!

Сиз юрган кўчага босмайман қадам,
Сиз ўтар йўлларнинг менга боши берк.
Телбавор тентирар эканман билсам,
Онасин йўқотиб қўйган бўтадек.

Фурсатим оз менинг, юмушим ҳирмон,
Қарзим кўп Сарвари Олам олдида.
Сизга сиғинибман мен сўқир,нодон.
Тавба-тиловотлар увол бўлдида...

Қўрқманг,
Сизга асло тушмайди юким,
Қараб тураверинг,узатманг мадад.
Оллоҳдек меҳрибон бўлолмас ҳеч ким,
Мен уни сизчалик суймабман фақат.

Сиз деб гуноҳларга ботаверсаму,
Икки дунёйимдан кечсаму,эсиз,
Роббим карам этиб бандам десаю,
Битта ҳатойимни кечирмаган Сиз!

Қўрқманг!
Энди сизга тушмайди юким,
Тезроқ ҳаётимдан кетинг илтимос.
Ёлғизлар ёрининг ёнига кетдим,
У мени бандам деб суя олса бас!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

3.4k 0 126 40 62

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Сен менинг энг сўнги хиёнаткорим,
Бирон тирик зотга ишонмам энди.
Сўнги бор Аллоҳга йўлланди зорим,
Менинг юраккинам сўнги бор синди!

Бир китоб ўқитдинг, ошди саводим,
Иккала кўзимда булоқ кўз очди!
Сўнги бор ушалмай қолди муродим,
Сўнги бор ишқ менга оловлар сочди!

Менинг ишончимнинг охиргиси сен,
Энди киролмайди кўнглимга ҳеч ким!
Ошиқ бўлмайман деб ният қилдим мен,
Бошқа севмайман деб қасам ҳам ичдим!

Мен сендан воз кечдим, таъзиримни еб,
Энди тинч, хотиржам яшай бошладим!
Кириб оёқ ости қилмасинлар деб,
Қалбим эшикларин михлаб ташладим!

Бачкана кўринар хозир сааал кулсам,
Чунки тупроқ ила, ерла биттаман,
Лекин бирозгина ўзимга келсам,
Чандиқлар ўрнига гуллар экаман!

Сен менинг энг сўнги хиёнаткорим...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati

2.8k 0 67 11 62

Ijodkorlarga maslaxat
Xurmat bilan
OYBEKSHAMSUDDINOVV 🖥


@Malika_Salimova_sheriyati


ИСМИНГНИ КИМ ҚЎЙГАН...


Исмингни ким қўйган, барака топсин,
Исмингни айтсам ҳам титрайди жоним.
Армоним бўлмасди, ишонавергин,
Исмингни айтишла ўтса ҳар оним.

Исмингни ўзи ҳам сеҳр тўла куй,
Жаранги тешаман дейди юракни.
Исмингни айтишдан маҳрум қилмагин,
Битта қалб вайрони сенга керакми.

Исминг ҳам жисминга роса келган мос,
Бири-бирисидан ўтар хуснда.
Қалбинг ҳам шулардек ўта чиройли,
Шулардек жуда ҳам гўзал бўлсинда...

Ўзингдан ўргилай офатижоним,
Бирон нуқсонингни топиш даргумон.
Ўзингни асрагин ёмон кўзлардан,
Ҳамиша Дунёда юргин соғ-омон.

Исмингни ким қўйган, эээ омон бўлсин,
Эшитсам шу бўлар кўнгил тўлгани.
Исмингни айтсаму, кўп йил ўтиб ҳам,
"Лаббай", деб қошимда турсанг бўлгани.

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *


Кўнглингдан кетмоқлик азму-қарорим,
Қуёш ташрифида эриган қордек.
Илло қайтади деб адашма мени,
Ҳар йил қайтаверган орсиз Баҳордек!

Кўнглингдан кетмоқлик, кетмоқлик абад,
Изсиз...
Таъналарсиз,
Жимгина!
Қақшаб...
Яхшики отмоққа мажбур эмасман,
Ҳар кунги шу оппоқ тонгларга ўхшаб!

Кўнглингдан кетмоқлик...
Эмас кўп мушкул.
Мангу музликларда ҳаёт йўқ, эркам.
Қўявер, бут бўлмас икки ёрти ҳеч,
Қўявер, дунёнинг доим бири кам!

Кўнглингда қолишга топмадим имкон,
Меники бўлмаса нетай у хилқат?!
Сенсиз яшамайман деганинг ёлғон,
Севаман деганинг кўнглинга тухмат.

Малика Тавфиқ

23.01.2021.


@Malika_Salimova_sheriyati

20 last posts shown.