#премьера
Бир оғиз сўз билан енгилган юртман,
Шундайин қисматни танлаган ўзим.
Яна пойингизга тўкилолмасам,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Юракда гуллади соғинч, аламлар,
Бедор тунлардан ҳам қолмади қарзим.
Агар исмингиздан куймаса лаблар,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Кутишдан куз бўлди кўнгил боғлари,
Сиз келмас йўларга тўкилди кўзим,
Ногоҳ ёдингизга ёзилсам қайта,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Йўқ, осон бўлмади, ўзи бўлмади,
Бўғзимни куйдирди охирги сўзим.
Баланд гулханлардан чўғ ҳам қолмади,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Минг бора ранжидим, минг бора кечдим,
Менинг қаноатим тоғлардек азим.
Сиздан кетаяпман, саломат бўлиб,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Бир оғиз сўз билан енгилган юртман,
Шундайин қисматни танлаган ўзим.
Яна пойингизга тўкилолмасам,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Юракда гуллади соғинч, аламлар,
Бедор тунлардан ҳам қолмади қарзим.
Агар исмингиздан куймаса лаблар,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Кутишдан куз бўлди кўнгил боғлари,
Сиз келмас йўларга тўкилди кўзим,
Ногоҳ ёдингизга ёзилсам қайта,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Йўқ, осон бўлмади, ўзи бўлмади,
Бўғзимни куйдирди охирги сўзим.
Баланд гулханлардан чўғ ҳам қолмади,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Минг бора ранжидим, минг бора кечдим,
Менинг қаноатим тоғлардек азим.
Сиздан кетаяпман, саломат бўлиб,
Кечириб қўясиз энди, азизим.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati