#Диққат
#Тарқатинг
#ис_гази
Яна бир ўлим: Чорвоқда ҳам бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
Аввалроқ, Қашқадарёда ота ва 3 фарзанди ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
@Mahalla_Raisi
#Тарқатинг
#ис_гази
Яна бир ўлим: Чорвоқда ҳам бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси – эр-хотин ва фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Марҳумларнинг бири, оила бошлиғи Б.С. 43 ёшда, хотини Н.С. 35 ёшда ва уларнинг фарзанди Б.М. 8 ёшда бўлган.
Ҳодисага қишлоқда табиий газнинг ўчиб қайта ёқилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, Бўстонлиқ туман СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, Н.С.нинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида содир бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда ота ва 3 фарзанди ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
@Mahalla_Raisi