МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI KANAL


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Маҳалла Еттилиги норасмий канали
Маҳалла мурожаатлари
Маҳалла муаммолари
Маҳалла ҳуқуқи
ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин.
Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot

Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/Mahalla_Raisi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


#Диққат
#тарқатинг

Барча вазирлик ва идораларнинг асосий қисми Янги Тошкент шаҳрига кўчиб улгиришган, – kasprouz

Маълумотларга кўра,  ҳозирда фақатгина ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (вазир, директор, раислар) эски ишхоналарида ишламоқда. Қолган барча ўринбосарлар ва марказий аппарат Янги Тошкентга кўчиб улгиришган.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Сенат раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов эндиликда Chevrolet Tahoe, бош вазир ўрибосарлари Malibu, вилоят ҳокимлари эса Tahoe  ва Traverse дан фойдаланишади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Ходимларини "Опен бюджет"га овоз беришга мажбурлаган мансабдорлар жазоланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-117-сон шу қарори 6-бандига асосан, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бу мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасигa мувофиқ меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасиa асосан жавобгарликка тортилади.

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Бандлик вазирлиги.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг
#факт

2024 йилда Ўзбекистон жиноят ишлари бўйича судларида охирги беш йилликдаги энг кўп — 77 995 шахс судланди

Қолган йилларда судланганлар сони қуйидагича:

2020-йилда — 38 137 нафар;
2021-йилда — 61 263 нафар;
2022-йилда — 75 078 нафар;
2023-йилда — 73 797 нафар.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Бухорога ҳам қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади

Қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

778-сонли “Тошкент — Бухоро” рейси Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14

777-сонли “Бухоро – Тошкент” рейси Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Февралда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражада кўпайди

1 март ҳолатига мамлакат захиралари $44 млрд 943,5 млн.га тенг. Бу ўтган ойга нисбатан 2 млрд. $35 млн.га кўп.

Захираларнинг хорижий валюатадаги қисми – $9,5 млрд.га, олтин захиралари қиймати $34 млрд. 861 млн.га тенг.

Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 0,4 унцияга камайиб — 12,2 млн. трой унцияга тенг бўлиб турибди.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистонда ипотека фоиз ставкалари пасайтирилди

Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайтирилди. Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 21 февралдаги (ПФ-26) фармонига таяниб, Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси хабар берди.

Эндиликда фуқаролар ҳамкор банклар томонидан таклиф этилаётган янгиланган ипотека дастурлари орқали уй-жойларни янада қулай шартларда сотиб олишлари мумкин.
Ипотека кредитининг янги шартлари:

Кредит муддати — 20 йилгача;
Уй сотиб олиш учун кредитнинг максимал миқдори: Тошкент шаҳри учун — 800 млн сўмгача, бошқа ҳудудлар учун — 500 млн сўмгача;
Бошланғич тўлов — камида 25 фоиз;
LTV, loan-to-value — кредит суммаси ва таъминот қиймати нисбатининг максимал чегараси 75% дан кам бўлмаслиги керак;
қарз юки кўрсаткичи (кредит бўйича ўртача тўловларнинг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати) — кўпи билан 50 фоиз;
Қарз олувчиларнинг ёши — 18 ёшдан 60 ёшгача.

Маълумот учун: Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси тижорат банкларидан ипотека кредитларини сотиб олиб, уларга янги кредитлар бериш учун ликвидлик беради. Бу банкларга маблағ етишмаслигидан қўрқмасдан ипотека кредитлари ҳажмини кенгайтириш имконини беради.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистонда ҳар куни қотиллик жинояти кўриб чиқилмоқда

2024 йил Ўзбекистондаги жиноят судларида 61 минг киши судланди, 723 киши оқланди. Республика бўйлаб ҳар куни камида битта одам ўлдириш, ҳар 2 кунда бир марта номусга тегиш жиноятига доир ишлар кўрилмоқда.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг
#пора

Прокурор катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

2024 йил жиноят иши қўзғатилган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилади.

Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг доллар талаб қилиб, дастлаб 500 доллар олади. Қолган 2500 долларни Бухоро шаҳрида олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолат, Урганч шаҳрида Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, шундан 1800 доллари олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг
#Президент

Шавкат Мирзиёев 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан Францияда бўлади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Бугун 10 март соат 23:59 да саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади ва 29 март 23:59 га қадар давом этади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда фаол бўлишни тавсия қиламиз.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Метан газнинг нархи ошади

1 апрелдан метан шохобчаларига етказиладиган газ нархи 39 % га қимматлайди. Табиийки, метан газнинг чакана нархи ҳам шунга мувофиқ ошади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Администрация ҳам маҳаллий автомобиллардан фойдаланишга ўтмоқда

Президент Администрацияси қимматбаҳо «иномарка»лардан бутунлай воз кечиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланишга ўтишни бошлагани айтилмоқда.

Чет элда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо автомобилларнинг барчаси босқичма-босқич «E-auksion» электрон савдо тизими орқали сотувга қўйилади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Бош прокуратура коррупциявий жиноятлар ҳақида "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали хабар беришга чақирмоқда.

Мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

"Сизнинг хавфсизлигингиз тўлиқ кафолатланади", — дейилади хабарда.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»ДА ТАРҒИБОТ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Жорий йилнинг 8–10 март кунлари «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида саралашдан ўтган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади.

Бунда, ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.

Маълумот учун: овоз бериш босқичи 2024 йилги 2-мавсумдан бошлаб, 20 кундан 10 кунга қисқартирилган. Шу сабабли, овоз бериш жараёнларига тайёргарлик кўриш мақсадида тарғибот босқичи амалиётга жорий этилган.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг
#эътироф

Каналимиз админлари томонидан 8 март байрами муносабати билан 12 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларига кийим кечаклар (спортивка) шуниннгдек, 10 та оилаларга озиқ овқат маҳсулотлари ҳолис савоб учун тарқатилди.

Юқоридаги тарқатилган маҳсулотларнинг расмлари каналга қўймасликка (ноқулай аҳволга солмаслик учун) қарор қилдик.

Бу каби эзгу ишларни рамазон ҳайитида ҳам амалга ошириш ниятидамиз.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Мигрантларнинг пул ўтказмаларисиз Ўзбекистонда камбағаллик 17 фоизгача ошиши мумкин – Жаҳон банки

Ўзбекистонлик муҳожирлар орасида Россияни танлаётганлар улуши 57 фоизгача камайган. Хориждан пул ўтказмаларининг бўлмаслиги мамлакатда камбағаллик даражасини 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошириши мумкин, дейилади Жаҳон банкининг миграцияга оид тадқиқоти хулосаларида.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Бош вазир хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани айтилмоқда

5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилганди.

7 март куни Бош вазир раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида эса барча раҳбарларга ушбу топшириқ ижросини сўзсиз бажариш юклатилган.

Дарвоқе, давлат раҳбарининг мазкур топшириғидан сўнг, шу кундан бошлаб Бош вазир Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланишга ўтгани айтилмоқда.

@Mahalla_Raisi


Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди,
Ва бу ҳакда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

“Аввал: “Кел-эй, қучоғимга тўл, балқ”, дедилар,
Унамадинг, аёл ўзи терс “халқ”, дедилар.
Ичолмагач юз ўгириб шўр, талх, дедилар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,
Жуфтим бўл, — деб чопганини ҳар тоқ яширар,
Жаннатим, — деб қувонмасдан қумлоқ яширар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Асли бу бор эрмакларнинг борар ери Сен,
Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен,
Асов отдай эркакларнинг борар ери Сен,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Чорлашганда сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,
Маст даврага бир сарин ел, бир тор келсанг-да,
Хор келсанг-да, номардларга гоҳ хор келсанг-да,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг
#эътироф

🌸 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни!

💐 Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрамлари билан табриклаймиз!

💐 Бахтимизга ҳар доим соғ-омон бўлишларингизни тилаймиз!

@Mahalla_Raisi

20 last posts shown.