Қўшни маҳалла | Qo'shni mahalla


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🏹Қўшни маҳаллада содир бўлаётган янгиликларни биз билан бирга кузатиб боринг!
🎯Каналда ёритилаётган мақолаларнинг ҳаммаси ИМХО...

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз Худодан Роббимиздан қўрқмай қўйдик...

👉 @mahalla_ibrati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарёда бахтиз ҳодиса сабаб бир қўлидан айрилган қиз кунига 130-150 кг пахта тераётган экан. Ҳам бу йил олий таълим муассасасига грантга қабул қилинибди. Маладес синглим! Бошқа гапим йўқ.

Аъзо бўлинг:👉@mahalla_yangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қайтар дунё...
👇
@mahalla_ibrati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Видеодаги швециялик аёл Қуръондан оятларни эшитиб йиғлаб сажда қиларди...
У рак касалига чалинган экан. Аллоҳ барчамизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Беморларимизга шифо бергин. Амин!

Kаналга уланинг:👉
@mahalla_ibrati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
У йўқ, бу йўқ деб нолийдиганлар кўрсин

https://t.me/joinchat/AAAAAFKFJmYkvxIhrhbxRA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
- Ҳудодан нима сўраган бўлардингиз?

- Овқат...


https://t.me/joinchat/AAAAAFKFJmYkvxIhrhbxRA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳукуматни айбламанг. Ҳаракат қилинг. Aйб сизда. Ҳеч ким сизга келиб нимадир қилишини кутманг.

Жуда фойдали ва мотивация берувчи видеоролик...

@mahalla_ibrati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
4 мучаси соғ бўла туриб, иш йўқ дейдиган ношукур бандалар кўрсин. Қўлингиз, оёқингиз соғлом эканига шукр қилмайсизми?

👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFKFJmYkvxIhrhbxRA


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
Янги Низом бўйича нафақа ва моддий ёрдам кимга ва қанча ойга тайинланишини биласизми? (2-мақола)

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари:
1. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда(хозирги кунда бу 358 007 сўм) тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилалар кам таъминланган оила деб эътироф этилади.
2. “Ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан қонунчиликда ушбу тоифадаги оилалар (шахслаР)га белгиланган хизматлар ва имтиёзларни ҳам олишга ҳақлидир.
Бунда, қонунчиликда белгиланган хизматлар ва имтиёзларни олиш учун “Ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумотнома тақдим этилади.
Мазкур маълумотнома кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.
3. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
4. Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (ота-онаси, ўғли ёки қизи 18 ёшга тўлган ёки шу ёшдан ошган, ўз оиласига эга бўлмаган шахс (ота-онасининг бири билан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) ариза бериши мумкин.
5. Бола парвариши бўйича(2 ёшгача) нафақани кейинчалик олишга муҳтож бўлган шахс (ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзосидан бири) тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тугашидан бир ой олдин ушбу нафақа бола икки ёшга тўлгунига қадар танаффуссиз тўланиши давом эттирилиши учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эгадир.
6. Болали оилаларга нафақалар(14 ёш) ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдам тўланишини янги муддатга давом эттириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

⚠️ Қарор лойиҳасининг тўлиқ варианти билан regulation.gov.uz/uz/document/21692 манзилида танишишингиз мумкин.

Қарор лойиҳаси бўйича янгиликлар давомини бироздан сўнг @mahalla_yangiliklari каналида эълон қиламиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAFKFJmYkvxIhrhbxRA


⚡️⚡️⚡️ Халққа 500 минг сўмдан моддий ёрдам тарқатилади.

"Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида:

1. 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин:
- моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
- ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

2. Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгилансин."

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сон дан

Ушбу қарорни тўлиқ ўқиш @mahalla_arm

@mahalla_yangiliklari


Forward from: Ⓜ️ Маhallа NHH | Normativ-huquqiy hujjatlar
ПҚ_4815_16_ёшгача_болаларга_500_мингдан.pdf
726.5Kb
#ПҚ

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

500мингдан пул тарқатиш тўғрисида

@mahalla_arm
@mahalla_yangiliklari


Давлат томонидан юртимиздаги эҳтиёжманд оилаларнинг 16 ёшгача бўлган болаларига бериладиган бир марталик моддий ёрдам пули учун бир қанча ҳужжатлар талаб қилинаётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарга муносабат


Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали давлат томонидан юртимиздаги эҳтиёжманд оилаларнинг 16 ёшгача бўлган болаларига жорий йилнинг сентябрь ойида бериладиган бир марталик моддий ёрдам пули учун бир қанча ҳужжатлар талаб қилинаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мазкур хабарни атрофлича ўрганиб чиққан ҳолда қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг сентябрь ойида қуйидаги тоифага кирувчи болаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан пул тарқатилиши белгиланган.

Булар:

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари;
- ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болалар;
- «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари.

Шунингдек, қарорда 810 мингдан ортиқ мазкур тоифага кирувчи болаларга давлат бюджетидан 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланган.

Моддий пул маблағлари қуйидаги тартибда тарқатилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали.
Бунда Жамғармада мавжуд боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақасини олувчи оилаларнинг болалари ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларнинг рўйхатлари асосида уларнинг ойлик пенсия ва нафақа миқдорига қўшиб тўлаб берилади.
Бунинг учун мазкур оилалардан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.

2. Ҳудудий секторлар ва фуқаролар йиғинлари томонидан шакллантириладиган “темир дафтар” тизими орқали.
Бунда дастлаб сектор ва фуқаролар йиғини вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юрган ҳолда “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аъзоларини, шу жумладан, уларда яшовчи 16 ёшга тўлмаган болаларни қайта рўйхатдан ўтказади. Мазкур жараёнда оиланинг “темир дафтар”га кириш учун мавжуд ижтимоий ҳолати ҳамда турмуш шароити ўрнатилган тартибда ўрганилади.
Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, бир марталик моддий ёрдамни олувчи оилалар ва улардаги 16 ёшга тўлмаган болаларни рўйхатга олишда оиладаги 16 ёшга тўлмаган болаларнинг фақатгина туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва ота оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг паспорт нусхалари олинади.
Шунингдек, юртдошларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида, агар мазкур ҳужжатлардан нусха тақдим этишнинг имкони бўлмаса, телефон ёки фотоаппарат қурилмалари орқали ҳужжатларнинг фотонусхалари олинади.
Алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, “темир дафтар” тизими орқали бир марталик моддий ёрдам олувчи оилалар ва улардаги 16 ёшга тўлмаган болалар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш мақсадида фуқароларимизнинг ортиқча овора бўлишига ҳамда улардан юқорида келтириб ўтилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги


@mahalla_yangiliklari


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
🎆🎆🎆TABRIK!!!

Muhtaram Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyev rahbarligida mamlakatimizda barcha jabhalarda amalga oshirilayotgan islohotlar, aholi turmush darajasini yuksaltirishning muhim omili bo’lib xizmat qilmoqda.

Ayniqsa, aholining turmush sifatini oshirish, arzon uy-joylar qurish, ijtimoiy muhofazaning manzilliligini ta’minlash, fuqarolarning o’zini o’zi boshqarish organlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan o’zaro hamkorlikda amalga oshirilayotgan ishlarning yangicha tizimni yaratib berganligi buning yorqin misolidir.

Mana shunday fayzli damlarda Sizlarni va Sizlar orqali butun yurtimiz ahlini eng mo’’tabar ayyom – mustaqilligimizning 29 yillik bayrami munosabati bilan samimiy tabriklaymiz. Istiqlolimiz tufayli erishgan barcha yuksak g’alaba va marralarimiz bardavom bo’lsin. Yurtimiz tinch, xonadonlarimiz obod, dasturxonimiz to’kin bo’lsin.

Bayram barchangizga muborak bo'lsin!!!

Hurmat bilan @mahalla_yangiliklari adminlar jamoasi.


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи - Нодир Муслитдинов ва Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари Шуҳрат Давроновнинг "Aҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига шарҳи

https://t.me/joinchat/AAAAAFKFJmbWsjGCPNzbOw


Ассалому алайкум ҳурматли канал аъзолари. Бу канал маҳалла тизимидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш учун МФЙда ишловчи ходимларининг таклифлар берилиб бориладиган каналга айлантирилди. Мурожаатларингизни тўлиқ ҳолда @Mahallakom_bot га юборинг.


Forward from: Bank va Mijoz
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича айрим саволларга Марказий банк мутахассислари томонидан берилган жавобларни тақдим қилмоқчимиз.
Ушбу маълумотлар Сизга субсидия олишингизда фойдали бўлади деган умиддамиз.
Демак,

1. Субсидия асосидаги ипотека кредитлари: кимларга ва қандай тартибда тақдим этилади? – жавоб бу ерда;

2. Бошланғич бадал учун бериладиган субсидия қанча миқдорда ва қандай кўринишда тақдим этилади? – жавоб бу ерда;

3. Фоиз учун субсидия қанча миқдорда ва муддатга тақдим этилади? – жавоб бу ерда;

4. Субсидия олиш учун ариза топширган шахс ижтимоий мезонларга мувофиқлик бўйича киритилган сўровларни кўриб чиқиш учун қанча ҳақ тўлаши лозим? – жавоб бу ерда;

5. Иккиламчи бозордан квартира сотиб олмоқчиман, дастлабки бадални қоплаш учун субсидия олсам бўладими? – жавоб бу ерда;

6. Уй-жой учун эҳтиёжманд оилалардан биримиз, лекин бугунги кунда хорижий давлатда меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб бормоқдаман. Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими? – жавоб бу ерда;

7. Илгари кредит олган шахслар бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми? – жавоб бу ерда;

8. Уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилади? – жавоб бу ерда.

_


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
🔺Шу йилнинг 19 июль куни мамлакатимизда 566 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 110 нафари Карантин муассасаларида, 456 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Қашқадарё, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 152 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16752 нафар бемордан 9279 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7386 нафар бемордан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 304 нафар, стационар карантинда эса 22 159 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали Республиканинг бутун ҳудудида (Сирдарё вилоятидан ташқари) ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомилларини босқичма-босқич жорий этиш ЖАДВАЛИ


"Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ лойиҳасидан

@mahalla_yangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: «Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди»

Каналга уланиш
@mahalla_yangiliklari


Forward from: Маҳаллий янгиликлар
ТИЛ_ХАТ_НАМУМУНА_МФЙ_РАИСЛАРИ_УЧУН.pdf
367.7Kb
Маҳалла раиси ҳамда унинг ўринбосарларини ишдан олиш янада осонлашди(ми?)

Андижон вилоятида маҳалла раислари ва ўринбосарларидан юқоридаги тилхатда кўрсатилган мазмундаги тилхат олинаётган экан.
Ушбу тилхатга Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-350–сон Қонунининг 24-моддаси асос қилиб олингин. Лекин https://lex.uz/pdfs/2156899 манбасидан ушбу қонуннинг 24-моддасида юқоридаги тилхатдаги мазмундаги каби сабабларга кўра маҳалла раисини ишдан олиш тўғрисида хеч нарса йўқ. Ушбу тилхат асосида маҳалла ишониб сайлаганраисларни ишдан олиш чечоғли тўғри? Ушбу ҳолат бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидагилардан изоҳ кутиб қоламиз.

@mahalla_yangiliklari

20 last posts shown.

93

subscribers
Channel statistics