Bank va Mijoz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.

Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Имкониятлар кўп, улардан фойдаланиш ўз қўлимизда

Атрофимизда имкониятлар жуда кўп, бироқ биз уларни фаол равишда қидирмаганимиз ёки уларга эътиборсизлигимиз сабабли, кўпинча уларни пайқамаймиз.

Психологияда имкониятларни ўз вақтида илғаш ва улардан фойдаланишни “қизил автомобил назарияси” билан боғлашади.

Айтайлик, сиз бугун йўлда нечта қизил автомашина кўрдингиз, эслаб кўрингчи?
Бу саволга кўпчилик эслай олмайман деб жавоб қайтаради.

Агар сизга уйдан чиқаётганингизда, йўлда учрайдиган ҳар бир қизил машинани қайд қилиб боришингиз учун маълум миқдорда пул тўланиши айтилса, сиз, албатта йўлда бирорта ҳам қизил машинани ўтказиб юбормаслик учун диққат билан кузатиб борасиз.

Ҳаётда ҳам шундай – атрофимиз имкониятларга тўла, бироқ эътиборсизлигимиз, уларга аҳамият бермай ўтиб кетишимиз сабабли уларни кўрмаймиз ва қўлдан чиқарамиз.

Кузатувчи бўлинг, диққатли бўлинг, ҳушёр бўлинг ва кириб келаётган янги йилда имкониятларни қўлдан бой берманг!

2025 йил барчамиз учун янги ва кенг имкониятлар ҳамда улардан самарали фойдаланиш йили бўлсин!

@bankmijoz


1994 йилнинг сўнггида валюта курслари

Бундан 30 йил аввал – 1994 йил 29 декабрь санасидан бошлаб:

◦ 1 АҚШ доллари – 25 сўм;
◦ 1 Англия фунт стерлинги – 38 сўм 62 тийин;
◦ 1000 Россия рубли – 7 сўм 12 тийин;
◦ 1 Қозоғистон тенгеси – 46 тийин этиб белгиланган.

@bankmijoz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳурматли ватандошлар! Garant bank жамоаси номидан сизларни Янги – 2025 йил байрами билан табриклаймиз! Янги йил ҳар бир хонадонга қут-барака, бахт ва омад билан кириб келсин. Юртдошларимизга ва оилаларига соғлик-омонлик, ишларига ривож, тотувлик тилаймиз.


Юридик шахсларга мобил иловалар орқали электр ва табиий газга тўлов қилиш имконияти яратилади

Президент фармони (ПФ-229, 27.12.2024й) билан Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари ва Ҳудудгазтаъминотга 2025 йилда:

– “юридик шахсларга корпоратив картадан мобил иловалар орқали электр энергиясига тўловларни амалга ошириш тизимини жорий этиш”
вазифаси юклатилди.

@bankmijoz


BirBir: Ўзбекистонда аналоги йўқ янги e-commerce хизмати ишга туширилди

Уч ой ичида BirBir платформаси 300 000 дан ортиқ фойдаланувчини жалб этди. Бу ўзини ўзи банд қилганларни, кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, иккиламчи истеъмол товарларини сотишни битта хизматда бирлаштирадиган маҳаллий платформадир.

Қизиқ томони шундаки, BirBir Телеграм имкониятларидан фойдаланиб, фойдаланувчиларнинг одатларига эътибор қаратади ва бозорда ўзига хос ўрин яратади. Тошкент шаҳрининг ҳар учинчи фуқароси BirBir орқали товар ва хизматларни қидириб кўрган, декабр ойида эса иловада қидирув сўровлари сони 2 миллиондан ошган.

Бу ҳолат маҳаллий ечимлар халқаро платформалар билан қандай рақобатлаша олишига ёрқин мисол бўла олади.

BirBir билан қулай онлайн харидни синаб кўринг: осон, ишончли ва тезда харид қилинг ва сотинг:
👉BirBir

@bankmijoz


Ташқи қарз таркибидаги корпоратив мақсадларда жалб қилинган маблағлар асосан иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари доирасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш ҳамда корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилган.

Яъни ушбу қарзлар давлат бюджети ҳисобидан эмас, балки хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

@bankmijoz


❗️Тижорат банклар томонидан байрам ва дам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида айрим валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Булар:

Aгробанк
Aлоқабанк
Aсакабанк
Anor bank
Asia Alliance bank
Apex bank
БРБ
Гарантбанк
Даврбанк
Ипак Йўли банки
Infin bank
Ипотека-банк
MКБанк
Oктобанк
Orient Finans Bank
Poytaxtbank
Saderatbank
Trastbank
Tуронбанк
Tenge bank
Universalbank
Xалқ банки
Ўзмиллийбанк
ЎзСҚБ
Hamkorbank
Hayot bank

⏺Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

@bankmijoz


Garant bank ўз устав капиталини 500 млрд сўмгача оширди

Бу натижа Ўзбекистон Республика Марказий банки қўйган талабларга жавоб беради ва банкнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга имконият яратади.

Хўш, капиталнинг оширилиши нима дегани?

1. Молиявий барқарорликнинг ошиши: Янги капитал қўшилиши банкнинг иқтисодий кучини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

2. Ликвидликни таъминлаш: Банк ўзининг тўлов қобилиятини кучайтиради ва мижозлар учун янада хавфсизроқ муҳит яратади.

3. Лойиҳалар ва хизматлар учун маблағлар яратиш: Капиталнинг оширилиши банкка келгусида янги хизматлар ва йирик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини беради.

4. Қонун талабларига жавоб бериш: Кўплаб мамлакатларда банклар учун минимал устав капитали миқдори бор. Устав капиталининг оширилиши эса банкни давлатнинг талабларига тўғри келишини таъминлайди.

@bankmijoz


TBC Uzbekistan Ўзбекистонда биринчи бўлиб кичик ва ўрта бизнес учун тўлиқ рақамли банк хизмати – TBC Business’ни ишга туширмоқда

TBC Business мижозларга барча банк ва тегишли амалиётларни масофадан туриб бошқариш имконини берувчи оддий, тезкор ва қулай транзакция хизмати бўлиб, унда мавжуд бўлган тўлиқ рақамли рўйхатдан ўтиш жараёни фойдаланувчилар учун максимал қулайликни таъминлайди. Ҳисоб очиш атиги бир неча дақиқа вақт олади, маълумотларни текшириш эса автоматик тарзда амалга оширилади.

Шунингдек, платформада кеча-ю кундуз тўлов қилиш, коммунал ва давлат хизматлари учун тўловни бир зумда амалга ошириш, шаблонлар автоматлаштирилган ҳолда тезкор тўловлар, ходимларнинг аккаунтга кириш ҳуқуқларини созлаш ва бошқа имкониятлар мавжуд.

TBC Uzbekistan бош директори Ника Курдианининг қайд этишича, TBC Business’га янги имкониятлар ва хизматлар қўшиб борилади. Жумладан, келаси йилнинг кузига қадар кичик ва ўрта бизнес учун айланма маблағларни кредитлаш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.


❗️Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори қанча?

“Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш
Қоидалари”га асосан, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди (айрим ҳоллар мустасно).

@bankmijoz


Бугун банклар учун йилнинг сўнгги иш куни.

Барча банк ходимларига куч-қувват тилаймиз. Молия йилини ижобий натижалар билан якунлаб олишингизга тилакдошмиз.

🎄Эртадан бошлаб, Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунлари бошланади.

Шунингдек, тижорат банклари учун ҳам 28 декабрь – 2 январь дам олиш кунлари ҳисобланади.

❗️Аҳолига қулайлик яратиш мақсадда банкларнинг айрим банк хизматлари марказлари байрам кунлари ҳам валюта айирбошлаш хизматини кўрсатади.


@bankmijoz


🏦 Халқ банки тадбиркорлар учун Факторинг хизматини тақдим этмоқда

"Факторинг" амалиёти орқали етказилган товарлар, кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар учун мижоздан тўловни кутмасдан, олинган ҳисоб-фактура учун маблағни банк орқали ҳисобингизга ўтказишингиз мумкин.

Шартлари:
• миқдори – мижознинг тўлов қобилиятига асосан;
• ажратиш шакли – пул ўтказиш йўли билан;
• муддати:
- миллий валютада – 90 кунгача;
- хорижий валютада – 180 кунгача.

Факторинг дисконти:
✔️ миллий валютада
- 30 кунгача – 2%;
- 60 кунгача – 4%;
- 90 кунгача – 6%;
✔️ хорижий валютада
- 90 кунгача – 3%;
- 180 кунгача – 6%.

👉 Батафсил: xb.uz

@bankmijoz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨ Paysend orqali O‘zbekistondagi yaqinlarni qanday tabriklash mumkin?

Yangi yil — har bir ishora ahamiyatga ega bo‘lgan vaqt, ayniqsa, yaqinlarning qo‘llab-quvvatlashi. Paysend bilan O‘zbekistondagi yaqinlaringizni tabriklash har qachongidan ham osonlashdi! Atigi bir necha daqiqada pul sovg‘asini yuborib, uzoq masofaga qaramay iliqlik, g‘amxo‘rlik va quvonch baxsh eting.

💰 Pul o‘tkazmalari uchun belgilangan komissiya
🗺 Dunyoning 50 dan ortiq mamlakatidan O‘zbekistonga pul o‘tkazmalari.
🏦 UZCARD, HUMO, Visa, Mastercard yoki UnionPay kartalariga mablag‘ jo‘natish.

Paysend bilan yaqinlaringizni tabriklash — oson, quvonch ulashish esa bebaho! Qarindoshlaringiz ushbu Yangi yilda, masofalarga qaramasdan, sizning g‘amxo‘rligingiz va mehringizni his qilsinlar. ❤️🎁

Paysend mobil ilovasini havola orqali yuklab oling.


Ойлик даромадингизни қанча қисми кредит (микроқарз, рассрочка) учун кетади?
Poll
  •   25 фоизгача
  •   50 фоизгача
  •   75 фоизгача
  •   75 фоиздан кўп
  •   Кредит олмаганман
5815 votes


Чет элда кешбек олиш – осон ва фойдали!
Сири оддий: MasterCard карталаридан фойдаланинг!

Янги «Чет элда кешбек» дастури бўйича сиз таксида 10% ҳамда ресторан, кафе, қаҳвахона ва ш.к.да 5% кешбек оласиз.

Бу қандай ишлайди:
1. Карта соҳиби чет элда такси учун йўл ҳақи тўлайди ёки таомхонада ҳисоб-китоб қилади;
2. Тизим автоматик равишда кешбекни ҳисоблайди ва картага пулни қайтаради.

Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Банк ходими ўзгаларга тегишли 80 млн сўмни қиморга тикиб ютказиб қўйган

Жиззах вилояти Зафаробод туманида фаолият кўрсатувчи банклардан бирининг ходими 6 нафар фуқаронинг банк карталарини ўзининг мобил иловасига улаб, 80 млн сўм маблағни онлайн қиморга тикиб юборган.

Гумонланувчи қимордан даромад олиб, пулларни қайтариб қўйишни режалаштирганини билдирган, бироқ у пулларни ютқазиб қўйган.

Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати маълумотига кўра, тезкор тадбирлар натижасида 1983 йилда туғилган ва тижорат банки тумани филиалининг масъул ходими сифатида ишлаб келган шахс ушланган.

@bankmijoz


Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари бўйича 2025 йил учун прогнози ва 2026–2027 йилларга мақсадли мўлжаллари

@bankmijoz


Давлат бюджети.pdf
15.3Mb
2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (иловалари билан)

@bankmijoz


Кредит қарздорлигини ундириш

Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.

Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади.

Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак.

Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди.

3030-низом.

@bankmijoz


“SQB Insurance” СК” АЖнинг халқаро рейтинги “ВВ-” даражасида “Барқарор” прогнози билан яна бир бор тасдиқланди.

2024 йил 16 декабрда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг молиявий барқарорлиги бўйича “BB-” даражадаги “Барқарор” прогнозли рейтингини яна бир бор тасдиқлади.
“SQB Insurance” СК” АЖ суғурта бозорида энг фаол ва барқарор ўсиб бораётган суғурта компанияларидан бири бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 60 дан ортиқ суғурта хизматларини оффлайн ва онлайн шаклда кўрсатиб келмоқда.
“BB-” халқаро рейтинги Компанияга бизнесни кенгайтириш, суғурта хизматлари экспортини ошириш, халқаро қайта суғурталаш бозорига кириш ҳамда янги мижозларни жалб қилишда янги имкониятларни очади.
Қуйидаги илова орқали рейтинг билан танишишингиз мумкин.

Реклама

20 last posts shown.