#Ибрат
🚷 Бутун дунё йўқ деса ҳам!
Генри Уорд Бичер исмли киши мактабда ўқиб юрган кезлари бир умрга татигулик воқеани бошидан кечирди ва бундан ўзига яраша хулоса чиқара олди:
📖Ёш Генридан ўртага чиқиб, ўтилган дарсни синфдошларига тушунтириб беришни сўрашади. У мавзуни эндигина бошлаган ҳам эдики, ўқитувчиси «йўқ» дея фикрини бўлади. Генри такрор бошидан бошлайди, аммо устози яна бақиради: «Хато». Иззат-нафсига теккан, бу гапдан жаҳли чиққан Генри бориб жойига ўтиради.
Навбатдаги ўқувчи дарсни гапириб бериш учун ўрнидан туради ва у ҳам маърузани бошлаган заҳоти ўқитувчисидан рад жавобини эшитади: «Бўлмаган гап». Бироқ бу ўқувчи мулоҳазасини охиригача давом этади. Гапини тугатиши билан ўқитувчи «Баракалла», деганча ўтиришга рухсат беради.
Бу ҳол Генрини тамомила шошириб қўйган эди. У устозига бўлиб ўтган англашилмовчиликдан норозилини баён этади: «Мен ҳам худди шундай гапириб бераётган эдим, ҳеч нарсага тушунмаяпман». Ўқитувчи эса жилмайганча унга шундай дейди: «Дарсни тўлиқ тушунмагансан, буни тан олишинг керак. Сени тўхтатишимга имкон беришинг ўзингга нисбатан ишончсизликдан далолат беради. Ҳатто бутун дунё «йўҚ» деса ҳам, сенинг вазифанг «ҲА» дейиш ва ҳақлигингни исботлаб беришдан иборатдир!»
⏳Умрингиз давомида одамлар минг хил кўринишда сизга «йўқ» дейишади:
- Тўхта, буни қилолмайсан.
- Тўхта, янглиш йўлдан кетяпсан.
- Тўхта, бунинг ҳеч нарсага ярамайди.
- Тўхта, етарлича билиминг йўқ.
- Тўхта, пулинг йўқ.
- Тўхта, нотўғри қилябсан...
Ҳар бир «йўқ» жавоби, ўзингизга бўлган ишонч синдиради, сиз таслим бўлдим демагунингизча, улар сизни синдиришда давом этади. Атрофингиздагилар ҳар куни сизга «йўқ» десалар-да, сиз ўзингизга ишонсангиз “ҲА” дейишда давом этинг ва муваффақиятга эришиш учун борингизни сарфланг.
T.me/magnituspexa