MAGNIT⚡️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


🧲Магнит - позитив лидерлар танлови!
🧠Онг ости машқлари
📜Ажойиб афоризмлар
📝Руҳий ривожлантирувчи маълумотлар
Taplink: https://taplink.cc/magnituspexa
Admin: http://t.me/muxlis_aloqa_bot
Reklama uchun: @magnituspexa_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_тун

✨🌙✨Сиз ухлайсиз,
Қайдадир бир дил,
Туни буйи сизни ўйлайди.
Хаёлида балки у кўнгил...
Сирларини сизга сўйлайди.
Сиз ухлайсиз тинч ва осуда.
Тушингизда ҳатто жилмайиб
Ҳавасимни келтириб жуда.
Уйғотмоқлик гуёки айб...
Сиз ухлайсиз масъум беғубор.
Осмонларни кезиб руёда.
Айрим дамда қайдадир бедор...
Кимдир ўйлар сизни дунёда.
Сиз ухлайсиз сезяпсизми?
Ой хам сўниб қуёш ботмоқда.
Уша кимдир сизни топганчун
Яратганга шукр айтмоқда...!

✨🌙✨ Азизларим мана яна бир қайтарилмас кунимиз хам якун топди.
Кунимиз тинч, танимиз соғ, оиламиз бағридамиз...
Алхамдулиллах...!🤲
Умри Азизларим Тунингиз осуда ва сокинликда утсин, яхши дам олинг. Яна Тонгда
ғойибона дийдорга қадар хайр деб коламиз.

ХАЙРЛИ ТУН....  


@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Сизга_тилагим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Табассум


Лирик_чекиниш

Яна бир йил ўтди. Декабрь.
Сўнгак каби бир йил ғажилар.
Қанча бермай юрагимга сир.
Тушаверар дилга ажинлар.

Тафтсиз қуёш каби куламан.
Қиров босган япроқдек тўниб.
Қаердадир борсан – биламан.
Яшаяпман борингга кўниб...

✍🏻Воҳид ЛУҚМОН

@Magnituspexa


#Тест_жавоблари

1️⃣ Сизнинг кармик дарсингиз молия ва даромад билан боғлиқ. Қаттиқ меҳнат, режалаштириш ва босқичма-босқич ҳаракат қилиш зарурлиги ҳақида белгилар мавжуд. Кўпчилик савдо ёки олиб-сотиш соҳасида муваффақият қозониши мумкин.
Бироқ, сизни қўрқув, шубҳалар ва ички тақиқлар ушлаб туриши мумкин. Имкониятлар келади, лекин сиз кураш ҳолатида уларни рад этиш хавфи бор. Масалан, фойдали реклама таклифи ёки фойдали битим сизда ички қаршиликларни кўтариб юбориши мумкин. Бу ички тўсиқлар - муваффақият қўрқуви, нолойиқлик ҳисси, ёлғон эътиқодлар.
Агар сиз бу тўсиқларни енгиб ўтмасангиз, даромад олиш қийинлашиши ва қувончингизни олиб қўйиши мумкин. Апатия ва умидсизлик йўқолган имкониятлар учун тўланадиган нарх бўлади.
Сизнинг дарсингиз муваффақиятга эришишингизга имкон беришдир. Қўрқувингизни енгинг, позитивликка эътибор қаратинг ва ўзингизни имкониятларга очинг. Мўл-кўл фикрни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун аффирмациялардан фойдаланинг. Хабарни қабул қилсангиз ❤️ босиб қўйинг.

2️⃣ Сизнинг кармик сабоқ - муваффақиятингизни бошқалар томонидан ҳам, ўзингиз ҳам қабул қилишни ва тан олишни ўрганишдир. 2025 йилда сиз ғолиб бўласиз ва бу унвонни ишонч билан киясиз. Сизнинг асосий вазифангиз "бўлишга лойиқлик" туйғуси устида ишлаш ва камроқ нарсага рози бўлмасликдир.
Йил муҳим инвестициялар олиб келади: вақт, пул, энергия. Баъзилар учун бу сармоя, бошқалар учун бу ҳуқуқий низо ёки ҳаётдаги катта ўзгаришлар. Асосийси, ўзингизга ва ўз амбицияларингизга ишониш. Агар олдингизда янги имкониятлар очилса ва юрагингиз олдинга интилишни айтса, иккиланманг.
Кўпроқ ишонч, камроқ қўрқув. Ҳаётингиз учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг, ўз "империянгизни" қуринг ва ўзингизнинг муносиб ўрнингизни эгаллашга имкон беринг. Сизнинг муваффақиятингиз фақат сизга боғлиқ. Хабарни қабул қилсангиз ❤️ босиб қўйинг.

3️⃣ Сизнинг кармик сабоқ - муносабатлар билан боғлиқ, айниқса севги муносабатлари. Муносабатларда гармонияга ўрганишингиз керак.
Агар сиз оила қурган бўлсангиз, сизнинг олдингизда 2 хил йўл бор: ҳозирги муносабатларни сақлаб қолиш, ёки янги саргузаштлар сари йўл олиш. Агар ёлғиз бўлсангиз, унда янги муносабатлар эшиги очилиш арафасида. Лекин ички қўрқув ва эътиқодлар, ишончсизлик сизни орқага тортиши мумкин.
Бу сабоқдан ўтиш учун ҳақиқатда муносабатлар ҳоҳлаяпсизми ёки йўқ, ва асл муносабатларингиз қандай бўлишини хоҳлаяпганизни аниқлаштириб олинг.
Маслаҳат: ўзингизга ишонинг ва аниқ мақсад қўйинг.

T.me/magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Мулоҳаза

💎Апрель ёмғири илонни оғзига тушса заҳарга, устрицани оғзига тушса марваридга айланаркан.
🥰 Аллоҳ Сизни қадрингизни биладиган гўзал жойларга туширсин. 🤲🏻

@Magnituspexa


#Ибрат

Эр вафот этди. Унинг шкафда осилиқ турган кийиминиг чўнтагига аёли саккиз йилгача пул солиб қўярди. Фарзандлари ҳар гал ундан пул сўрашганида уларга: "Отангнинг чўнтагидан олақол!", дер эди.
Аёл буни уйдан отанинг хотираси кўтарилиб кетмаслиги учун қиларди.

Она мадрасадир!

@Magnituspexa


Бир постни юбориб қолишди, муаллифини билмадим, лекин фикрлари ўйлатгулик бўлгани учун сизларга ҳам илиндим:

Икки қизим бор. қизларим мендан "Ойижон, сизлар қандай яшаган эдингиз? Техналогия йўқ, интернет, компьютер йўқ, телевизорда тузукроқ бир нарса йўқ, мобил телефон йўқ..." дея тез -тез сўраб туради.
— Жуда яхши яшагандик,- дедим бир куни.- Сизларнинг авлод яшаганидай эмас, ҳақиқатдан ҳам яшадик.

😍Биз — 1950- 80 йиллар орасида туғилган инсонлар Аллоҳнинг севган бандаларимиз. Чунки мактабдан келиб, оқшомгача кўчада ўртоқларимиз билан ўйнардик. Кўчалар хавфсиз эди.

❤️Телевизор томоша қилмасдик. Интернетдаги виртуал дўстлар билан эмас, ҳақиқий ҳаётдаги ён-атрофимиздаги дўстлар билан ўйнардик.

🍶Чанқаганимизда жўмракдан оқиб турган сувни ичардик, кола-фанта эмас. Бир стакандан тўрт ўртоқ бирга сув ичсак ҳам касал бўлмасдик.

🍚Ҳар куни ош, макарон, хамир овқат есак ҳам семирмасдик.

🥗 Ота-онамиз касал бўлмаслигимиз учун дорихоналардан экологик тоза маҳсулотлар, витаминлар сотиб олиб бермасди. Чунки кўп касал бўлмасдик.

💞Ўйинчоқларимизни ўзимиз ясаб, ўзимиз ўйнардик.Унча кўп ўйинчоғимиз йўқ эди. Шиша ичимлик қопқоғи, бештош тошчалари билан ўйнаш бугунги куннинг қиммат техника ўйинларидан завқли эди. Қадр-қиймат билишни ҳам шундай ўргангандик.

👨‍👨‍👧‍👦Оиламиз бой эмасди, бизга мол-мулк эмас, меҳр-муҳаббат бердилар.

👭Мобил телефон, DVD, видео ўйинлар, шахсий компьтерларимиз, интернетдаги суҳбатларимиз бўлмади, лекин ҳақиқий дўстларимиз бўлди.

🏃‍♀️🏃‍♂️Дўстларимизнинг уйига истаган пайтимизда, таклиф қилишини кутмасдан бора олардик, улар билан бирга яйраб овқатланардик.

💙💚Сизларнинг дунёингиздан фарқли ўлароқ барча қариндошлар бирга яшар, орамизда меҳр-оқибат ришталари маҳкам боғланганди. Оқ-қора суратларга тушардик, лекин хотираларимиз ранго ранг эди.

💝 Биз ўзига хос, мулоҳазали авлод вакилларимиз. Чунки биз ота-она, катталарнинг гапига қулоқ тутган сўнгги авлодмиз.

🙋‍♀️ Қолаверса, фарзандларини эшитган ва уларни эътиборга олган илк авлодмиз. Ва сизларнинг ёшингизда бўлганимизда ҳеч кўрмаганимиз техника воситаларини қандай ишлатишни сизларга ўргата олган закий авлодмиз.
Кўпчилик эмасмиз, шунинг учун биздан фойдаланинг, ўрганинг, завқ олинг. Биз хазинамиз.
Дунёдан кетмасдан олдин ҳаммани ва ҳамма нарсани севинг.
Меҳр-муҳаббат билан яшанг.

http://t.me/magnituspexa


#Тавсия

УЧ СОАТ

ҳеч нарсага чалғимасдан қаттиқ ишланг.

Телефон ўчган, ижтимоий тармоқларда офлайн, чалғишлар йўқ...

Диққатни жамлаган ҳолда бажарилган 3 соат, диққатни жамламай бажарилган 12 соатга тенг!

(3 соат камку деганлар, олдин синаб кўринг😉

@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Психологик_тест

🎉2025 йилда сизнинг кармик дарсингиз қандай?

@Magnituspexa


#Кун_ҳақиқати

Ўзингиз истаганингиздай яшаш - худбинлик эмас. 
Бошкалар сиз истаганингиздай яшаши кераклиги - худбинликдир!

@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Кайфият

Янги йил билан! Биринчи бўлдимми? 😉

@Magnituspexa


#Тарона

Байрамона кайфият билан даврага марҳамат🎉
Янги йил билан! 🥳

@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тонгги_табассум

Яна бир сиримни айтайми? 🤣

@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_кун

Янги йилга тайёргарлик қалай кетвотти?
Манам "булар" имдан пул олиб бозорга кетвомман🤩

@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_кун

Эҳеҳей! Одамлар одамлар, боғда битган бодомлар!Эшитмадим деманглар!🤓🤨
Бугун янги ҳафта бошланиши билан сизга янги  дақиқалар, янги саргузаштлар, ажойиб воқеалар, шип-ширин орзулар, муъжизавий лаҳзалар, бахтли онлар теппа-текинга тортиқ қилинади....😉
Улар шундай эшигингиз олдида турибди. Эшикни очиб киргизиб юборсангиз, уйингиз ва қалбингиз ёруғликка тўлади.😇
Ҳа, бу ҳафта хафа бўлиш ва аразлаш отмен.☺️
Шарапат, мени яхши кўрган пальтойимни опчиқ, бир айланиб келайлик...
Хайрли кун,  ҳуууууу, яхшилар!🥰

@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Чироқларни ёқинг...
Уйни безатинг...
Арчани кўринадиган жойга қўйинг...
Мусиқани созланг...
Ҳаммаси ёп-ёруғ бўлсин!🫶🤩

Энг яхши ниятлар ичида чироқ ёнгган, уйи чирой очган инсонлар хонадонига барака бўлиб киради!
Сиз шундай инсонлар сирасига кирасиз Азизим!
Ёруғ тунлар ҳамроҳингиз бўлсин!


@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугундан дамга чиққан админларингиз 😜😂

@Magnituspexa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


⚡️Ҳар якшанба бу душанбадан янги ҳаёт бошланиши учун имкондир. Муҳим жойи буни келаси якшанбада такрорламаслик.

Озмоқчимисиз озинг, зарарли одатни ташламоқчимисиз ташланг, тўғри овқатланишга ўтмоқчимисиз ўтинг.

Иродангиз билан мусобақани жиддий ўйнанг. Ҳаммаси сизнинг қўлингизда эканини ўзингизга исботланг.

Соғлом тана сиз билан бутун умрга қолади, танаси бошқалар ким бўлса ҳам оғриғингизни бўлишмайди.

Кучли бўлинг!

🖋acramov

@Magnituspexa

20 last posts shown.