🎆225 млн сўмгача миқдорда солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлар жиноий эмас, маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин!
Жиноят кодекси Атамалар бўлимига киритилаётган ва ҳозирда Қонунчилик палатасида кўрилаётган лойиҳага кўра, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти учун яширилган солиқ ва йиғимлар миқдорини аниқлашнинг алоҳида мезонлари белгиланмоқда:
1️⃣Солиқлар ёки йиғимларнинг анча миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан олти юз бараваригача бўлган миқдор.
2️⃣Солиқлар ёки йиғимларнинг кўп миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз бараваридан минг бараваригача бўлган миқдор.
3️⃣Солиқлар ёки йиғимларнинг жуда кўп миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор.
Унга кўра, анча миқдор – БҲМнинг 100-600 баравари (37,5-225 млн), кўп миқдор – БҲМнинг 600-1 000 баравари (225 млн – 375 млн), жуда кўп миқдор – БҲМнинг 1 000 баравари ва ундан юқори (375 млн.дан юқори) бўлган миқдор белгиланмоқда.
Амалда анча миқдор БҲМ 100-300 барвари (37,5-112 млн), кўп миқдор БҲМ 300-500 барвари (112-187 млн), жуда кўп миқдор БҲМ 500 барвардан юқори (187 млн сўмдан ортиқ) ташкил этади.
Таҳлилларга кўра, сўнгги 3 йилда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ қўзғатилган 2 637 та жиноят ишидан 1 899 таси (73 фоизи) ЖК 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.
Шу сабабдан, сумма миқдори оширилмоқда.
@liticom_liticom