Posts filter


#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган мурожаат ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши керак.

🚫 Бунда, мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

📝 Давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.

@liticom_liticom


7426060.pdf
1.2Mb
❗️Давлат рўйхатидан ўтказмасдан тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди


@liticom_liticom


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Elektron hisobvaraq-fakturalarni oʻz vaqtida toʻldirish shart

EHF tovarlar joʻnatilgan (topshirilgan) yoki xizmatlar koʻrsatilgan kalendar sanada rasmiylashtirilishi shart.
👉 VMQ-489-son 14.08.2020

EHF quyidagilar uchun kalendar oyning soʻnggi kuni bilan mazkur oy davomida amalga oshirilgan operatsiyalar uchun bir marta taqdim etiladi:

⚡️elektr va (yoki) ☀️issiqlik energiyasi;
💦suv;
🔥 gaz;
🏠kommunal va 📞 aloqa xizmatlari;
🚉temir yoʻlda tashish;
🚗transport-ekspeditorlik xizmatlari;
🏗quvurlar tizimi orqali yuklarni tashishga doir xizmatlar;
✔️tovar (xizmat)lar doimiy (uzluksiz) asosda realizatsiya qilinadigan boshqa hollarda tovarlar yetkazib berilgan (xizmatlar koʻrsatilgan)da.

🗓Bunda, EHF tovar (xizmat)lar realizatsiya qilingan oydan keyingi oyning 10-kuniga qadar, realizatsiya amalga oshirilgan oyning oxirgi sanasi bilan rasmiylashtiriladi.

📈 Agar realizatsiya qilingan mahsulot qiymati o‘zgarsa...

Qonunchilikka muvofiq, realizatsiya qilinayotgan tovarlar qiymati yoki miqdori oʻzgarganda qoʻshimcha yoki tuzatilgan EHF taqdim etish mumkin.

Shuningdek, ilgari taqdim etgan soliq hisobotida hisoblab chiqarilgan soliq summasi oʻzgarganda soliq hisobotiga zarur tuzatishlar kiritilishi va aniqlashtirilgan hisobot taqdim etilishi lozim.

Soliq organlarida mavjud maʼlumotlar tahlil qilinganda ayrim soliq toʻlovchilar tomonidan qoʻshimcha yoki tuzatilgan EHFlar boʻyicha qayta soliq hisobotlari taqdim etilmaganligi natijasida soliq hisoblanmaslik holatlari aniqlanmoqda.

❗️Soliq toʻlovchilarga qonunchilik talablariga rioya qilgan holda soliq hisobotlarini to‘g‘ri yuritish tavsiya etiladi. Aks holda qonunchilik hujjatlariga asosan belgilangan tartibda javobgarlik choralari ko‘rilishini eslatib oʻtamiz.

🔆EHFlarni belgilangan muddatlarda rasmiylashtirganlik uchun tadbirkorlik subyektlariga barqarorlik reytingida 10 ball beriladi.

@liticom_liticom


🇺🇿Прокурорга Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш ваколати берилмоқда

Бугун, Қонунчилик палатасида Жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, прокурорга етарлича асослар мавжуд бўлган тақдирда шахс паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш ваколати берилмоқда.

⚡️Ундан ташқари, терговчи ва суриштирувчи республикадан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тўғрисида судга илтимоснома киритиши мумкин бўлмоқда. Ушбу илтимосномани тергов судьяси ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, илтимоснома келиб тушган пайтдан эътиборан 8 соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши белгиланмоқда.

⚡️Тергов судьяси илтимосномани кўриб чиққандан сўнг республикадан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш ёки чеклаб қўйишни рад этиш тўғрисидаги ажримини чиқаради.

⚡️Шунингдек, чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш мақсади ва асослари, илтимоснома қўзғатиш ва кўриб чиқиш тартиби, чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйишни тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш асослари лойиҳага кўра янги киритилаётган 28-2-боб билан тўлиқ ёритилиши белгиланмоқда.

@liticom_liticom


Пенсия тайинлашда чет элда ишлаган даврини иш стажига олиш тартиби қандай?

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:

🔘 - 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;

🔘 - 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;

🔘 - 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.

➡️ Батафсил

________

Как исчисляется период работы для работающих за рубежом при назначении пенсии?

Гражданам, работавшим за границей на основании трудового договора, при уплате социального налога за прошедший период стаж работы учитывается в следующих размерах:

🔘 - за период до 1 января 2019 года - в размере базовой расчетной величины за каждый месяц;

🔘 - за период с 1 января 2019 года по 31 декабря 2019 года в размере 4,5 - кратной БРВ за год;

🔘 - c 1 января 2020 года - в размере базовой расчетной величины за год.

➡️ Подробнее

@liticom_liticom


Toshkentda soat taxminan 6:15 da 4,4 magnitudali zilzila kuzatildi.

@liticom_liticom


📊 Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди.

Йиллар кесимида Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони (1 январь ҳолатига):

1920 йил – 4,4 млн киши

1930 йил – 4,9 млн киши

1940 йил – 6,6 млн киши

1950 йил – 6,2 млн киши

1960 йил – 8,4 млн киши

1970 йил – 11,8 млн киши

1980 йил – 15,8 млн киши

1990 йил – 20,2 млн киши

2000 йил – 24,5 млн киши

2010 йил – 28,0 млн киши

2020 йил – 33,9 млн киши

2025 йил – 37,5 млн киши

@liticom_liticom


Бугундан бошлаб барча қишлоқ хўжалиги ерларини аукционда сотиш бўйича янги енгиллаштирувчи тартиб жорий қилинди.

Янги ўзгаришларга асосан:
- такрорий аукционлар хар куни ўтказилади;
- аукционда 1 нафар иштирокчи қатнашса хам аукцион ўтказилган ҳисобланади;
- такрорий аукционда бошланғич нарх 10%дан камайтириб борилади.

@liticom_liticom


Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан эркин савдо режими жорий этилди. Бунинг натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.

Божсиз савдо режимининг қўлланиши келгусида икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперацияларини ривожлантириш орқали ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга замин яратади.

@liticom_liticom


#Bilasizmi

1-martdan boshlab qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini jismoniy shaxslardan xarid qiluvchi eksportyor korxonalar dalolatnomalarni elektron rasmiylashtirishlari mumkin

👉 PF-22-son, 14.02.2025-yil.

Jismoniy shaxslardan qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini eksport qilish maqsadida xarid qilgan korxonalar uchun soliq to‘lovchilarning my3.soliq.uz shaxsiy kabinetida dalolatnomalarni elektron rasmiylashtirish imkoniyati yaratildi:

"Elektron hujjat almashish" bo‘limida ➖ “Yuridik shaxslar tomonidan qishloq xo‘jalik mahsulotlarini xarid qilish dalolatnomalari” xizmatini tanlab, “Eksportchi” belgisini bosing.

Mazkur xizmat Soliq mobil ilovasining "Soliq biznes" bo‘limiga ham qo‘shildi.
__________


С 1 марта экспортеры, закупающие сельскохозяйственную продукцию у физических лиц, могут оформлять акты закупки в электронной форме

👉УП№22 от 14.02.2025г.

Оформление в электронной форме приходных документов предприятиями, закупающими у физлиц сельскохоз продукцию в целях экспорта, осуществляется через кабинет налогоплательщика на my3.soliq.uz:

– в разделе "Электронный документооборот" ➖ выберите "Акты о приобретении сельскохозяйственной продукции юридическими лицами" и при формировании акта закупки нажмите на кнопку "Экспортер".

Данная услуга также добавлена в раздел Soliq biznes мобильного приложения Soliq.


@liticom_liticom


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мансабдорлари ўз қариндошларига ҳам маьмурий баённома расмийлаштирилмаслиги учун ёрдам бермаётир, яъни ваколатини суиистеьмол қилмаяпти.

@liticom_liticom


‼️“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунга янги нормалар киритилмоқда

“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.


💡Қонун лойиҳасига кўра, масъулияти чекланган жамиятларнинг ҳужжатларида фаолият кўрсатиш муддати белгиланган бўлса, ушбу муддат тугашидан камида 6 ой олдин кредиторлар билан ҳисоб китобларни амалга ошириш лозимлиги белгиланмоқда.

💡Шунингдек, Қонуннинг 4-моддаси янги таҳрирда баён этилмоқда. Унга кўра, жамиятнинг жавобгарлиги тўлиқ ва аниқ ёритилмоқда.

💡Хусусан:
🔘жамият иштирокчилари жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари;
🔘жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермаслиги;
🔘давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмаслиги, худди шунингдек, жамият ҳам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмасликлари назарда тутилмоқда.


💡Яна бир ўзгартириш. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ ёритиб берилмоқда. Ундан ташқари, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларини ташкил этиш тартиби белгиланиб алоҳида модда сифатида ёритилмоқда.

💡Жамият иштирокчиларига ҳам янги мажбурият юклатилмоқда, эндиликда улар ўзига оид маълумотлар ўзининг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили) ўзгарганлиги ҳақида жамиятни хабардор қилишлари керак бўлади.

@liticom_liticom


👩‍🎓Ўзбекистонда аёлларга берилган имтиёзлар

🇺🇿 Ўзбекистонда аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор имтиёзлар ва енгилликлар берилган. Қуйида улар ҳақида тўҳталиб ўтамиз.

1️⃣ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
💰 3 йилгача муддатли, 6 ойгача имтиёзли давр билан, **33 млн сўмгача кредитлар**
📈 Бизнесни ривожлантириш учун давлат дастурлари

2️⃣Меҳнат соҳасидаги кафолатлар
🚫 **Аёлларни пенсия ёшига тўлганлиги учун ишдан бўшатиш мумкин эмас;
👶адида қатор имтиёзлар ва енгилликлболани овқатлантириш учун махсус танаффуслар


3️⃣Таълимдаги имкониятлар
📚
Олий таълимга қабулда
эҳтиёжманд оилалар аёлларига **давлат гранти асосида тавсияномалар;
🎓 **Имтиёзли таълим кредитлари – 7 йилгача муддатда 14% ставка билан

4️⃣
"Аёллар дафтари" дастури

💸 **5 млн сўмгача моддий ёрдам ва имтиёзли кредитлар;
🏠 Уй-жой шароитларини яхшилашга ёрдам

5️⃣
Пенсия ва ижтимоий ҳимоя**

👵, 6 ойгача имтиёзли давр билаимконияти
(агар ишсиз бўлса ва 20 йиллик стажга эга бўлса)
;
🏠 **Оғир ижтимоий аҳволдаги аёлларга имтиёзли уй-жойлар

6️⃣
Қўшимча таътиллар**

👩‍👧‍👧 **12 ёшга тўлмаган 2 ёки ундан кўп боласи бор аёлларга 3 кундан кам бўлмаган қўшимча таътил


📌 Ушбу имтиёзлар аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Барча аёллар бу имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга!

@liticom_liticom


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий табриклаймиз!

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар аёллар!


Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин!

Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин!

Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, элу юртимиз ардоғида бўлинг, азиз ва меҳрибон аёллар!

@liticom_liticom


7421680.pdf
1.6Mb
📢💡Эндиликда чиқинди пулини тўламаганларнинг чироғи ўчади❗

Қонун (ЎРҚ-1044-сон, 07.03.2025 й.)

@liticom_liticom


#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

@liticom_liticom


❗️Хотин-қизлар куни муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Хотин-қизлар куни байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни байрами - барча учун дам олиш куни;

🔹9 март (якшанба) — Дам олиш куни;

🔹10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни.

@liticom_liticom


❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади


Қонун (ЎРҚ-1043-сон, 04.03.2025 й.) билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

🏢 Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

▶️ Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

✅ Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

📜 Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

📢 Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

📌 Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

@liticom_liticom


Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”,

- деди Президент.

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

@liticom_liticom



20 last posts shown.