Декретга кетган ходим ўрнига бошқа ходимни ишга олиш мумкинми?
✅ Декретга кетган ходим ўрнига бошқа ходимни ишга қабул қилиш мумкин.
Бунинг ҳуқуқий асослари мавжуд.
Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни ишга қабул қилиш мумкин бўлади.
Бунда ходим бошқа жойда ишласама, у асосий ходим сифатида ишга олинади, бироқ шартнома муддатли ҳолатда тузилади.
Ушбу кодекс 237-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътили ижтимоий таътил эканлиги келтирилган.
❗️Энди қаранг! МК 239-моддасида барча ижтимоий таътиллар вақтида ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши белгиланган.
☝️Мана шу қоидага кўра иш берувчи декретга кетган ходим ўрнига янги ходимни ишга олиши мумкин. Бунда иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни ишга олиши мумкин бўлади.
Бунда ушбу кодекс 158-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Бунда ҳеч қандай огоҳлантириш талаб этилмайди.
Сиздаги вазиятда ўша янги ходимлар билан юқоридаги тартибда муддатли меҳнат шартномаси имзоланган бўлса, уларни сизлар ишга қайтган пайтда юқоридаги модда билан ишдан бўшатиш керак.
Агар улар билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси имзоланган бўлса, унда Меҳнат кодексининг 168-моддаси билан уларнинг шартномаси бекор қилиниши мумкин. Бу ҳолатда туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.
@liticom_liticom